Донгфенг эπ 007 – Хитойнинг автомобил ишлаб чиқарувчиси Донгфенг компанияси томонидан ишлаб чиқарилувчи седан синфига мансуб электромобил. Автомобил батареяси тўлиқ қувватда 1200 км масофани босиб ўтиши мумкин[1].

Донгфенг эπ 007

Гуангжоу 2023 автосалонидаги Донгфенг эπ 007
Асосий маълумотлар
Ишлаб чиқарувчи Донгфенг
Модел йили 2023
Таснифи
Синфи Седан
Сегмент C
Ўлчамлари
Ғилдирак базаси 2,915 мм (114.8 ин)
Узунлиги 4,880 мм (192.1 ин)
Кенглиги 1,895 мм (74.6 ин)
Баландлиги 1,460 мм (57.5 ин)
Экстерер
Кузов тури Седан
Ўриндиқлар сони 5
Эшиклар сони 4
Бошқа маълумотлар
Алоқадор автомобиллар БЙД Ҳан
Чанган Қиюан А07

Тарихи

Донгфенг эπ 007

2023-йил 10-ноябр куни Донгфенг ўзининг эπ суб-брендини расман тақдим этди. Ушбу суб-бренд Донгфенгга 2024-йилга бориб ишлаб чиқариладиган автомобилларини 100% электрлаштиришга эришишга ёрдам бериши мақсад қилинган. Ушбу тақдимотда эπ суб-брендининг илк модели – эπ 007 намойиш этилди. 007 соф электр ва юриш масофаси катта бўлган версияларда сотувга чиқарилади[1].

эπ суб-бренди

Гуангжоу 2023 автосалонидаги Донгфенг эπ 007 электромобилининг прототип версияси.

Бренддаги ҳарфлар "э" электр (инглизча: элеcтриc), энергия (инглизча: энергй), кашфиёт (инглизча: эхплоре) ва ҳиссиётни (инглизча: эмотион) англатади. "π" белгиси эса номаълум нарсаларни ўрганувчи одамларнинг илмий руҳини акс эттиради[1].

Техник кўрсаткичлари

Донгфенг эπ 007

эπ 007 Донгфенг квант архитектураси асосида қурилган. Автомобил узунлиги 4880 мм, кенглиги 1895 мм, бўйи 1460 мм ва г'илдирак базаси 2915 мм ни ташкил қилади. Янги автомобил эшиклари ромсиз қилиб ишланган, қаршилик коэффициэнти 0,209 Cд га тенг[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Донгфенг эπ 007 элеcтриc седан wитҳ 1,200 км ранге дебуц ин Чина“ (эн). cарнеwсчина.cом (2023-йил 10-ноябр). Қаралди: 2026-йил 13-ноябр.