Донгфенг эπ 008 — Хитойнинг йирик автомобил ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлмиш Донгфенг компанияси томонидан ишлаб чиқарилувчи кроссовер. Автомобил ҳам электромобил, ҳам гибрид версиясида ишлаб чиқарилади[1][2][3].

Донгфенг эπ 008
Асосий маълумотлар
Ишлаб чиқарувчи Донгфенг
Модел йили 2024
Таснифи
Синфи кроссовер
Ўлчамлари
Ғилдирак базаси 3,025 мм (119.1 ин)
Узунлиги 5,002 мм (196.9 ин)
Кенглиги 1,972 мм (77.6 ин)
Баландлиги 1,732 мм (68.2 ин)
Экстерер
Кузов тури Кроссовер
Ўриндиқлар сони 6
Эшиклар сони 5

Тарихи

Ушбу модел Донгфенг компаниясига қарашли эπ суббренди томонидан ишлаб чиқилган янги дизайндаги олти ўриндиқли кроссовердир. Автомобил 2024-йил 25-апрел куни Пекин автосалонида расман намойиш этилиши кутилмоқда[2].

Донгфенг консерни 2023-йилнинг кузида электромобиллар ишлаб чиқаришга мўлжалланган эπ суббренди фаолиятини бошлайди. Илк модел сифатида эπ 007 лифтбеки тақдим этилди. Кейинчалик катта ўлчамли кроссовер ҳақида эълон қилинади ва эπ 008 деб номланади[4].

эπ суббренди

Бренддаги ҳарфлар "э" электр (инглизча: элеcтриc), энергия (инглизча: энергй), кашфиёт (инглизча: эхплоре) ва ҳиссиётни (инглизча: эмотион) англатади. "π" белгиси эса номаълум нарсаларни ўрганувчи одамларнинг илмий руҳини акс эттиради[5].

Техник кўрсаткичлари

Эπ 008 орқа томондан кўриниши

Автомобил узунлиги 5002 мм, кенглиги 1972 мм, баландлиги 1732 мм, ғилдирак базаси эса 3025 мм га тенг. Ушбу автомобил тўлиқ электрлашган ва гибрид версияда тақдим этилади[2][6][3][1].

Донгфенг эπ 008 орқа ўққа ўрнатилган 200 кВт қувватга эга электр мотор билан жиҳозланади. Электр версиясини қуввати 82,28 кВт/соат бўлган литий-темир-фосфат батареяси билан жиҳозланади ҳамда 636 км масофани босиб ўта олади. Максимал тезлиги 180 км/соат ни ташкил қилади. Гибрид версияда тўрт силиндрли 1,5Т двигател мавжуд бўлиб, унинг максимал қуввати 108 кВт генератор сифатида ишлайди. Гибрид версиясида электр қуввати ёрдамида автомобил 154 км масофани босиб ўта олади. Барча версияларнинг юриш масофасини хисоблашда Хитойнинг CЛТC сиклидан фойдаланади[2][6][3][1].

Экстерер

Донгфенг эπ 008 ёруғлик қисми билан бирлаштирилган тор фаралар, матрица кўринишидаги орқа чироқлар ва кириб турувчи эшик тутқичлари ташқи дизайннинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобланади. Моделда 20 ёки 21 дюймли ғилдираклар ўрнатилиши мумкин[6].

Интерер

Автомобил салонида марказий қисмида катта экран ва рақамли асбоблар панели, шунингдек, смартфонлар учун симсиз қувватланиш тизими мавжуд[2].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 秦, 超 „日前,东风奕派эπ008预告图发布,官方表示,其为一款6座СУВ,将在4月北京车展上首发亮相。“ (зҳ). аутоҳоме.cом.cн (2024-йил 2-апрел). Қаралди: 9.04.24.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Жин „Гибрид или «электричка» на выбор, огромный экран и шесть мест. Опубликованы первые официальные изображения нового кроссовера Донгфенг Йипаи эпи008“ (ру). ихбт.cом (8.04.24). Қаралди: 9.04.24.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Андреwс, Марк „Донгфенг эπ 008 то дебут ат тҳе Беижинг Ауто“ (эн). cарнеwсчина.cом (2024-йил 2-апрел). Қаралди: 9.04.24.
  4. ↑ Бырков, Алексей „Компания Донгфенг готовит электрический кроссовер эπ 008“ (ру). ауторевиэw.ру (2024-йил 5-апрел). Қаралди: 9.04.24.
  5. ↑ „Донгфенг эπ 007 элеcтриc седан wитҳ 1,200 км ранге дебуц ин Чина“ (эн). cарнеwсчина.cом (2023-йил 10-ноябр). Қаралди: 2026-йил 14-ноябр.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 Говоров, Андрей „Донгфенг готовит большой кроссовер эπ 008, который потягается с Эхеэд и Эхлантих“ (ру). колеса.ру (2024-йил 12-феврал). Қаралди: 2024-йил 9-апрел.