Достонбек Ғайратович (Дони) Исломов (1985-йил 18-декабр, Тошкент шаҳри, ЎзССР, СССР)[1], МC Дони ва ДОНИ номи билан танилган, рус ва ўзбек репери ҳамда Блаcк Стар лейблининг собиқ артисти.

Дони (репер)
Таваллуди 18-декабр 1985-йил
Касби репер
Фаолият йиллари 2014–
Лейбллар

Блаcк Стар Инc (2014–2020) Зҳара Мусиc (2020)

Союз Мюзик (2020–2021)
Фуқаролиги Rossiya bayrogʻi Россия Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон

Биографияси

1985-йил 18-декабрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган[1].

Дони болалик ва ўсмирлик чоғларида Фарғона шаҳрида яшаган ва бокс билан шуғулланган[1].

Донининг сўзларига кўра, доктор Дре ва Эминем[1] томонидан ижро этилган „Форгот Абоут Дре“ қўшиғини тинглагандан сўнг, реперликка қизиқиш уйғонган. Кейин бошқа реперларнинг ижоди билан танишган. Хусусан, 50 Cентнинг 2003-йилда чоп этилган Гет Рич ор Диэ Трйин'[1] албоми Донида катта таассурот қолдирди.

Донида ҳаётини мусиқа билан боғлаш истаги уйғонди ва дискотекаларда ДЖ сифатида ишлай бошлади. Бошқа ДЖларнинг ишларини кузатди ва тажриба орттирди[2].

Донининг Москвада „Гараж“ клубидаги чиқиши Блаcк Стар Инc лейбли вакилларининг эътиборини тортди. Унга Репер Тиматининг жамоасига ёрдамчи МC сифатида қўшилишни таклиф қилишди[1][3] ва Дони розилик билдирди[1].

Кейин лейбл Донига ўзини яккахон ижрода синаб кўришини таклиф қилди. Донининг „Борода“ деб номланган треки июн ойида чиқарилган ва интернетда шов-шувларга сабаб бўлган[4][3][1].

Ўша йили Дони Тиматининг ссенарийси бўйича „Капсула“[3][1] қисқа метражли филмида кичик рол ўйнаган.

2015-йил

Дони 2015-йилда поп қўшиқчиси Натали билан „Ти такой“ қўшиғини ёзди. Қўшиқ турли хит-парадларда жуда юқори ўринларни эгаллади[3][5], ва унинг видеоси ЁуТубеъда 100 миллион марта кўрилди[3].

2020-йил

Дони 2020-йил бошида Блаcк Стар Инc. лейбини тарк этди.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 1,8 „Дони Исламов: фото, биография, фильмография, новости“. Вокруг ТВ. 2020-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-ноябр.
  2. ↑ „Дони Исламов: фото, биография, фильмография, новости“. Вокруг ТВ. 2020-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 „Афиша: клуб,ресторан Соҳо Роомс (Москва) – «Мc Дони (Блаcк Стар)» (афиша) - вклйбе.тв“. 2017-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-декабр.
  4. ↑ Тимати. „У меня есть борода, она скажет мне ДА!“. ВКонтакте (201406010). 2020-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-12020.
  5. ↑ „Дони феат. Натали - Ты такой“. ТопҲит. 2021-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-декабр.