Doni Zokirov
Дони Зокиров (1914.26.12, Самарқанд — 1985.26.11, Тошкент) — композитор, созанда (ғижжак), дирижёр. Ўзбекистон халқ артисти (1969). Тошкент консерваториясининг композиция синфини (Б. Надеждинда) тугатган (1953). 1930-йилдан Самарқанд вилоят мусиқали драма театри халқ чолғулари оркестрида ғижжакчи, 1933-йилдан мусиқа раҳбари. Ўзбек давлат муси-қали театрида созанда (1936-37), Ўзбек давлат филармониясида халқ чолғулари оркестрининг бош созандаси (1937—40), Муқимий номидаги театрда (1940—47), Ўзбек давлат филармонияси ашула ва рақс ансамблида (1953—57) бадиий раҳбар. Ўзбекистон телевидениеси ва радиоси ўзбек халқ чолғу асбоблари оркестрининг дирижёри (1948—53), 1957-йилдан бош дирижёри ва 1960-йилдан бадиий раҳбари (1989-йилдан оркестр 3. номида). Ижоди ўзбек мусиқа меросига оҳангдош ва усулдош, лирикдраматик ва эпик образларга бой. „Ойниса“ балети (Т. Литвинова либреттоси, 1957, Б. Гиенко билан ҳамкорликда), „Зайнаб ва Омон“ операси, (Зулфия, 1958, Т. Содиқов, Ю. Ражабий, Б. Зейдман билан), „Далада байрам“ мусиқали комедияси (Ш. Саъдулла, 1954, С. Бобоев билан), „Ёшликда берган кўнгил“ (3. Фатхуллин, 1965), „Менинг Жаннатим“ (С. Абдулла, 1970, К. Жабборов билан), „Шаҳзода ва етим қиз“ мусиқали драмалари, 2 та симфоник (1947—1950) ва „Қарши чўли гуллари“ (1972) вокалсимфоник сюиталари, „Даврим садоси“ (Б. Умиджонов билан, 1970) кантатаси, „Ҳамза“ поэмаувертюраси, „Лирик поэма“, „Кўрмадим“, „Бўлмаса“, „Айб этмангиз“, „Уртанур“, „Эй, сабо“ (Навоий ғазаллари) каби романслар, „Она диёр“, „Кўчалар“, „Беқиёс диёр“, „Самарқандим“ каби қўшиқлар муаллифи. „Амирликнинг емирилиши“, „Қутлуғ қон“, „Улуғбек юлдузи“ каби кино-филмларга (ҳаммаси М. Зив билан) мусиқа ёзган. 3. ўнлаб халқ („Қайтарма“, „Шароб“, „Фарғонача“ каби) ва мумтоз („Чўли Ироқ“, „Ёввойи Ушшоқ“, „Насруллойи“, „Ражабий“, „Наво“, „Савти Наво“ ва бошқалар) куйларни ўзбек чолғу асбоблари оркестри учун юксак даражада мослаштирган. Шу боис, композиторнинг ижодий услуби ҳам ўзбек мусиқа мероси анъаналарини бадиий ишонарли тарзда мужассам этган[1].
Адабиёт
- Аҳмедов М., Дони Зокиров, Т., 1995.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |