Donishmandchaxon
Донишмандчахон - Чиғатой улуси ҳукмдорларидан бири. Чингизхоннинг учинчи фарзанди Ўқтойхоннмнг олтинчи пушти ҳисобланади. Амир Қазағон (ҳукмронлик йиллари 1346—58) Қозон Султонхонни қатл (1346) этиб, Д.ни хон деб эълон қилади ва унинг номи билан танга зарб эттиради. Д. Мова-роуннахр хони саналсада, аслида давлат ишларини Қазағоннинг ўзи бошқарган. Улуғбекнит таъкидлашича, Д. Чиғатойхон авлодидан бўлмаганлиги боис амир Қазағон томонидан ўлдирилган (1348). Амир Темур ҳокимият тепасига келгач, Д.нинг ўғли Суюрғатмишни хонлик шоҳсупасига (1370—88) кўтарган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Шарафиддин Али Яздий, Зафарнома, Мовароуннаҳр воқеалари, 1360— 1370, Т., 1994; Мирзо Улуғбек, Тўрт улус тарихи, Т., 1994; Абулғозий, Шажарайи турк, Т., 1992.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |