Дониёр Салиев – узунликка сакраш бўйича ўзбекистонлик кўзи ожиз паралимпия спортчиси. Т12 тоифасидаги мусобақаларда қатнашиб келади. Ёзги Паралимпиада ўйинларининг икки карра бронза медали совриндори. Параатлетика бўйича Жаҳон чемпионатида Т12 узунликка сакраш бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақаларда икки карра олтин медал соҳиби[1].

Дониёр Салиев
Шахсий маълумотлари
Таваллуд санаси 1994-йил 4-июл (1994-07-04) (32 ёш)
Спорт
Мамлакат Ўзбекистон
Қайси спорт Пара-атлетика
Спорт мукофотлари
Паралимпиада ўйинлари
Бронза Рио 2016 узунликка сакраш Т12
Бронза Рио 2016 4 × 100 м эстафета Т11–13
Кумуш Париж 2024 узунликка сакраш Т12
Жаҳон чемпионати
Бронза Гуанжоу 2010 Узунликка сакраш Ф13
Олтин Лондон 2017 Узунликка сакраш Т12
Олтин Дубай 2019 Узунликка сакраш Т12
Кумуш Лион 2013 Уч ҳатлаб сакраш Т12
Ислом бирдамлик ўйинлари
Олтин Боку 2017 Узунликка сакраш Т12
Пара-Осиё ўйинлари
Олтин Жакарта 2018 Узунликка сакраш Т12
Олтин Ханжоу 2022 Узунликка сакраш Т12

Фаолияти

2010-йилда Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Пара-Осиё ўйинларида Салиев узунликка сакраш бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақада бронза медалини қўлга киритган. 2012-йили Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтган ва 2016-йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган. 2016-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида узунликка сакраш бўйича эркаклар ўртасида бронза медалини ва 4×100 метрга Т11–13 тиофасидаги эстафета баҳсларида бронза медалини қўлга киритди[2]. Салиев 2016-йилги ёзги Паралимпия ўйинларининг очилиш маросимида байроқдор ҳам бўлган[3].

2017-йили Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган Ислом бирдамлик ўйинларида Т12 – узунликка сакраш бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақада олтин медални қўлга киритди. 2019-йилда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара-атлетика бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Т12 – узунликка сакраш бўйича эркаклар ўртасида олтин медални қўлга киритди. 2020-йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди[4][5]. Т12 – узунликка сакраш баҳсларида қатнашди[6].

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „Дониёр Салиэв“. паралймпиc.орг. Халқаро Паралимпия қўмитаси. 2019-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-декабр.
  2. ↑ „Дониёр Салиэв“. паралймпиc.орг. Халқаро Паралимпия қўмитаси. 2019-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-декабр.
  3. ↑ „Фулл лист оф флаг беарерс фор опенинг cеремонй оф Рио 2016 Паралймпиc Гамес“. Рио 2016. 2016-йил 15-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ „2019 Wорлд Пара Атҳлетиcс Чампионшипс - Ресулц - Мен'с Лонг Жумп Т12 Финал“ (пдф). ИПC (2019-йил 15-ноябр). Қаралди: 2019-йил 7-ноябр.
  5. ↑ „Мен'с лонг жумп Т12“. 2019 Wорлд Пара Атҳлетиcс Чампионшипс. 2020-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-август.
  6. ↑ „Атҳлетиcс Ресулц Боок“. 2020 Суммер Паралймпиcс. 2021-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-январ.
  7. ↑ „Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХВИИ ёзги Паралимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони“. пресидент.уз. Қаралди: 12-сентабр 2024-йил.

Ҳаволалар

Дониёр Салиев Инстаграм саҳифаси