Донкервоорт Аутомобиэлен БВ — Нидерландиянинг Лелйстад шаҳрида жойлашган, қўлда йиғиладиган ва ўта енгил спорт автомобилларини ишлаб чиқарувчи компания. Автомобил бренди 1978-йилда Жооп Донкервоорт томонидан асос солинган. 1996-йилда компания автомобилларида қўлланилган Форд двигателлари Ауди двигателларига алмаштирилган. Донкервоортнинг “Но Cомпромисе” (“Ҳеч қандай муросасиз”) шиори АБС, электрон барқарорлик дастури (ЭСП) ва рул кучайтиргичи каби электрон ёрдамчи тизимларсиз бошқариш тамойилини ифодалайди.

Донкервоорт Аутомобиэлен Б.В.
Файл:Донкервоорт.свг
Қачон асос солинган 1-июл, 1978-йил (48 йил аввал) (1978-07-01)
Жойлашуви Нидерландия, Лелйстад
Ҳудудий хизмати Европа
Шимолий Америка
Исроил
Бирлашган Араб Амирликлари
Асосчи(лари) Жооп Донкервоорт
Директори Денис Донкервоорт
Маҳсулот(лар)и қўлда йиғиладиган ўта енгил спорт автомобиллари
Ишчилар сони 20–25 нафар
Вебсайти донкервоорт.cом

Тарихи

Донкервоорт — хусусий компания бўлиб, асосчиси Жооп Донкервоорт томонидан 2019-йилда нафақага чиққунга қадар бошқариб келинган. 2021-йилда эса унинг ўғли Денис Донкервоорт компаниянинг бошқарувчи директори этиб тайинланган. Жооп Донкервоортнинг турмуш ўртоғи Марианне Донкервоорт ҳамда уларнинг қизи Амбер Донкервоорт компаниянинг ривожланиши ва брендини шакллантиришда муҳим рол ўйнаган[1]. Амбер Донкервоорт илгари от спорти билан шуғулланган бўлиб, Хитойда ўтаган амалиётидан сўнг компанияга маркетинг менежери сифатида ишга кирган[2]. Донкервоорт С8А модели Амбер шарафига номланган бўлса, Д8 модели Денис Донкервоорт номи билан боғлиқ[3].

Жооп Донкервоорт компанияни 1978-йилда кит-карлар импортчиси сифатида ташкил этган. Бироқ ушбу турдаги автомобилларндан йўлларда фойдаланиш учун қонуний ҳолатга келтириш катта техник ўзгартиришларни талаб қилишини англагач, у Тиэнҳовен шаҳридаги кичик устахонада Лотус Севен дизайнига асосланган илк С7 автомобилларини мустақил равишда ишлаб чиқара бошлаган[4][5]. 1983-йилда Донкервоорт ишлаб чиқаришни кенгроқ имкониятларга эга бўлган Лоосдречт шаҳридаги заводга кўчирган, 2000-йилда эса компания ҳозирги бош қароргоҳи ва заводи жойлашган Лелйстад шаҳрига кўчиб ўтган[6]. Аввал ташқи етказиб берувчилар орқали амалга оширилган шасси ишлаб чиқариш жараёни 2003-йилда тўлиқ Лелйстаддаги корхонага кўчирилиб, ички ишлаб чиқаришга ўтказилган[6].

Автомобиллар

Автомобиллар моделлари
Модел Тасвир Давр Двигател Қуввати
С7 1978–1984 1.6 Л Форд ОҲВ 90 ПС (66 кW)
С8 1980–1984 2.0 Л Форд ОҲC 103 ПС (76 кW)
С8А 1985–1993 2.0 Л Форд ОҲC 117 ПС (86 кW)
С8АТ 1986–1994 Турбозарядли 2.0 Л Форд ОҲC

Интеркулер билан жиҳозланган Гарретт Т3 турбокомпрессори

170 ПС (125 кW)
Турбозарядли 2.2 Л Форд ОҲC

Интеркулер билан жиҳозланган Гарретт Т3 турбокомпрессори

190 ПС (140 кW)
Д10 1988–1989 Турбозарядли 2.2 Л Форд ОҲC

(Гарретт Т3)

190 ПС (140 кW)
Д8 Зетеc 1993–1998 1.8 Л 16В Зетеc 140 ПС (103 кW)
2.0 Л 16В Зетеc 160 ПС (118 кW)
Д8 Cосwортҳ 1994–1998 Турбозарядли 2.0 Л ДОҲC Cосwортҳ ЙБ 220 то 280 ПС (160 то 210 кW)
Д8 Ауди (АГУ) 1999–2002 Турбозарядли 1.8 Л 20вТ Ауди 150 то 245 ПС (110 то 180 кW)
Д8 Ауди (Э-гас) 2003–2012 Турбозарядли 1.8 Л 20вТ Ауди 150 то 270 ПС (110 то 200 кW)
Д8 270 РС 2005–2007 Турбозарядли 1.8 Л 20вТ Ауди, „дриве бй wире“ 270 ПС (199 кW)
Д8 270 2008–2012 Турбозарядли 1.8 Л 20вТ Ауди, „дриве бй wире“ 270 ПС (199 кW)
Д8 ГТ 2007–2012 Турбозарядли 1.8 Л 20вТ Ауди, „дриве бй wире“ 270 ПС (199 кW)
Д8 ГТО 2013–2022 Турбозарядли 2.5 Л ТФСИ 5 силиндрли Ауди 250 то 280 кW (340 то 380 ПС)
Д8 ГТО РС 2016–2022 Турбозарядли 2.5 Л ТФСИ 5 силиндрли Ауди 386 кW (525 ПС)
Д8 ГТО 40 2018 Турбозарядли 2.5 Л ТФСИ 5 силиндрли Ауди 283 кW (385 ПС)
Д8 ГТО ЖД-70 2019 Турбозарядли ТФСИ 5 силиндрли Ауди 305 кW (415 ПС)
Д8 ГТО ЖД-70 Р 2020 Турбозарядли ТФСИ 5 силиндрли Ауди 310 кW (420 ПС)
Д8 ГТО Индивидуал Сериэс 2021–ҳозир Турбозарядли ТФСИ 5 силиндрли Ауди 325 кW (442 ПС)
Ф22 2022–ҳозир Турбозарядли ТФСИ 5 силиндрли Ауди 367 кW (499 ПС)

Манбалар

  1. ↑ „Донкервоорт Тодай“. Донкервоорт Cарс. Қаралди: 2026-йил 29-январ.
  2. ↑ Дижкстра, Мартин; Бахмеиэр, Флеур „Зо вадер зо дочтер“ [Лике фатҳер лике даугҳтер] (нл). фд (2015-йил 9-октябр). Қаралди: 2026-йил 29-январ.
  3. ↑ @донкервоорт. „Ёу май кноw тҳат тҳе чилдрен оф Донкервоорт фоундер, Жооп Донкервоорт, аре Амбер анд Денис. Бут дид ёу кноw тҳат соме оф оур мост фамоус моделс аре намед афтер тҳем? Тҳе С8А ис намед фор Амбер, wҳиле тҳе "Д" ин Д8 стандс фор Донкервоорт Манагинг Диреcтор Денис'.“.
  4. ↑ Wиллемсен, Жероэн „Cар Буилдер >> Донкервоорт“. СпеэдҲунтерс (2009-йил 13-ноябр). 2022-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 29-январ.
  5. ↑ Жоҳнсон, Оwен „10 Тҳингс Wе Жуст Леарнед Абоут Донкервоорт“. Ҳот Cарс (2022-йил 8-феврал). Қаралди: 2026-йил 29-январ.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Фром тҳе Бегиннинг“. Донкервоорт. Қаралди: 2026-йил 29-январ.

Ҳаволалар