Доно Момомо
| Доно Момомо | |
|---|---|
| Жанри | Болалар учун, таълимий, кўнгилочар |
| Муаллиф(лар) | Боисхон Ғаниев, Лазизхон Ғаниев, Мақсудхон Ғаниев, Омон Раҳимов, Азиз Собиров |
| Режиссёр | Лазизхон Ғаниев, Жасур Худойберганов |
| Ссенарийнавис(лар) | Жасур Худойберганов, Ҳабибулло Лутфуллаев |
| Бастакор(лар) | Шерзод Мардиев |
| Мамлакат |
|
| Тил | ўзбек, инглиз, испан, рус, қозоқ |
| Қисмлар сони | 18 |
| Ишлаб чиқариш | |
| Студия(лар) | Унитед Софт Аниматион Студио |
| Эфирга узатилиши | |
| Телеканал | ЁуТубе, Ақлвой ТВ |
| Трансляция даври | 2021-йил 4-январ — ҳозиргача |
Доно Момомо - Ўзбекистонда ишлаб чиқилган таълимий ва кўнгилочар анимацион сериал. Лойиҳа Унитед Софт Аниматион Студио томонидан яратилган. Сериалнинг илк қисми 2021-йил 4-январда ЁуТубе платформасида эълон қилинган[1].
Мазмун
Сериалда қалам шаклидаги персонажлар - Доно, Сариқвой, Жигар, Яшил, Кўк, Пушти ва Момомо иштирок этади. Улар ҳар хил қизиқарли ҳолатларга тушиб, болаларга фойдали маълумотлар ва ижобий хулқ-атвор намуналарини кўрсатишади. Ҳар бир қисмда ранглар, шакллар, ҳайвонлар, мевалар, табиат ва атроф-муҳитга оид мавзулар содда, тушунарли ва мусиқий тарзда ёритилади.
Ишлаб чиқариш
Лойиҳа устида қуйидаги ижодий жамоа ишлаган:
- Режиссорлар: Лазизхон Ғаниев, Жасур Худойберганов
- Ссенарий муаллифлари: Жасур Худойберганов, Ҳабибулло Лутфуллаев
- Бастакор: Шерзод Мардиев
- Визуализация: Равшан Нигматов
- Ғоя муаллифлари: Боисхон Ғаниев, Лазизхон Ғаниев, Мақсудхон Ғаниев, Омон Раҳимов, Азиз Собиров
- Ижрочи продюсерлар: Боисхон Ғаниев, Лазизхон Ғаниев
- Бош продюсер: Омон Раҳимов
- Арт директор: Бегзод Фаёзов.
Тарқатилиш
Сериал Доно Момомо номи билан ЁуТубе платформасида эълон қилиб борилади[1] Шунингдек, 2024-йилда Ўзбекистон миллий болалар телеканали - Ақлвой ТВ эфирида ҳам намойиш қилинган[2][3].. Лойиҳа бир неча тилда таржима қилинган: инглиз, испан, рус ва қозоқ тилларида ҳам мавжуд. Испан тилидаги версия Доно Момомо ЛАТАМ номи билан юритилиб, 2025-йил ҳолатига кўра 400 мингдан ортиқ обуначига эга[4].
Қабул
2025-йил ноябр ҳолатига кўра, Доно Момомо ЁуТубеъдаги кўришлар сони 370 миллиондан ошган, обуначилар сони эса 710 мингдан ортиқ[5]. Сериал Ўзбекистонда яратилган анимацион лойиҳалар орасида кўп тилда таржима қилинган контентлардан бири ҳисобланади[6][7].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Доно Момомо расмий ЁуТубе канали“. ЁуТубе. Қаралди: 2025-йил 7-ноябр.
- ↑ [тв инфодан ма'лумот олинди „"Доно Момомо" — Ақлвой ТВ дастур жадвали (30.10.2024)“]. ТВИнфо.уз. Қаралди: 2025-йил 7-ноябр.
- ↑ [тв инфодан ма'лумот олинди „"Доно Момомо" — Ақлвой ТВ эфири (10.12.2024)“]. ТВИнфо.уз. Қаралди: 2025-йил 7-ноябр.
- ↑ „Доно Момомо ЛАТАМ“. ЁуТубе. Қаралди: 2025-йил 7-ноябр.
- ↑ „Унитед Софт Аниматион Студио расмий сайти“. Унитед Софт. Қаралди: 2025-йил 7-ноябр.
- ↑ „"Доно & Момомо (Ўзбек тилида)" — ЁуТубе“. ЁуТубе. Қаралди: 2025-йил 7-ноябр.
- ↑ [Ташқи платформалар. „"Доно & Момомо мулцериал" — ИТВ.уз саҳифаси“]. ИТВ.уз. Қаралди: 2025-йил 7-ноябр.
Ташқи ҳаволалар
- Доно Момомо — расмий ЁуТубе канали
- Доно Момомо ЛАТАМ (испанча версия)
- Доно Момомо — Инстаграм
- Унитед Софт Аниматион Студио расмий сайти
- "Доно Момомо" — Ақлвой ТВ дастур жадвали (30.10.2024)
- "Доно Момомо" — Ақлвой ТВ эфири (10.12.2024)
- "Доно & Момомо мулцериал" — ИТВ.уз саҳифаси
- "Доно & Момомо (Ўзбек тилида)" — ЁуТубе