Доқуз Хотун (Докуз Хотун) – 13-асрда яшаган керайитларнинг маликаси бўлиб, Илхонийлар давлати асосчиси Хулагу хонга турмушга чиққан[1].

Доқуз Хотун
Малика

Хулагу хон ва Доқуз Хотун
Илхонийлар давлатида Хотун
Салтанат 1256 – 1265
Давомчиси Булуқхон Хотун
Вафоти 1265-йил 16-июн
Уй Керайитлар
Отаси Уйку
Дини Насронийлик

Ҳаёти

Доқуз Хотун Керайитлар хони Тўғрулнинг невараси бўлган[2]. Аввалига бобоси вафотидан кейин у Толуига эрга берилган. 1232-йилда биринчи эрининг вафотидан кейин Ҳулагуга турмушга чиққан. У Ҳулагунинг юришларида унга ҳамроҳ бўлган. Бағдод қамалида (1258) мўғуллар ўн минглаб аҳолини қирғин қилган, аммо Дўқузнинг хохишига кўра насронийларга шавқат қилинган[3]. Дўқуз Хотун насроний бўлган ва кўпинча христиан динининг буюк ҳимоячиси сифатида тилга олинган. Доқуз Хотун ўгай ўғли Абаканинг тарафдори бўлган ва эрининг вафотидан кейин ҳам ўзининг нуфузли мавқеини сақлаб қолган[4][5]. Эрининг вафотидан 4 ой ўтиб вафот этган. Номаълум манбаларга кўра Шамсиддин Жувайний томонидан захарланган ва шу сабабдан вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ Рунcиман 1987, п. 299.
  2. ↑ Май, Тимотҳй (2016-11-07). Тҳе Монгол Эмпире: А Ҳисториcал Энcйcлопедиа [2 волумес]: А Ҳисториcал Энcйcлопедиа. АБC-CЛИО. п. 146. ИСБН 9781610693400.
  3. ↑ Рунcиман 1987, п. 303.
  4. ↑ „ДОКУЗ ḴĀТŪН – Энcйcлопаэдиа Ираниcа“. www.ираниcаонлине.орг. Ретриэвед 2019-11-17.
  5. ↑ Маззола, Марианна (2018-06-25). „Бар 'Эбройўс Эccлесиастиcал Ҳисторй : wритинг Чурч Ҳисторй ин тҳе 13тҳ cентурй Миддле Эаст“: 413.