Дор аз-Заҳро Қумда очилган биринчи аёллар шиа семинарияси. Унга буюк оятуллоҳ Муҳаммад Казем Шариатмадорий асос солган. Семинария 1973-йилда Муҳаммад Козимга тегишли Дор ат-Таблиғ ҳавзаси таркибида очилган[1].

1975-йилга келганда Дор аз-Заҳрода таҳсил олаётган қизлар сони 150 нафарга етиб, уларга эркак ўқитувчилар парда ортидан дарс берган[2].

Муҳаммад Казем Шариатмадорий ва Ҳумайний ўртасидаги келишмовчилик туфайли семинария ёпилган ва Шариатмадорий уй қамоғига олинган.

Дор аз-Заҳрони Фотима Аминий бошқарган. Дор ат-Таблиғ ёпилгандан кейин Аминий Теҳронда яна бир қанча аёллар семинарияларини очган[3].

Манбалар

  1. ↑ Мичаэл М. Ж. Фисчер, Иран: Фром Религиоус Диспуте то Револутион, Wисcонсин: Университй оф Wисcонсин Пресс, 2003, п.84фф.
  2. ↑ Мичаэл М. Ж. Фисчер, Иран: Фром Религиоус Диспуте то Револутион, Wисcонсин: Университй оф Wисcонсин Пресс, 2003, п.84.
  3. ↑ Азадеҳ Киан-Тҳиéбаут, “Wомен’с Религиоус Семинариэс ин Иран”, ИСИМ Неwслеттер, Но. 6, Оcтобер 2000, п. 23.