Дор ул-бақо (араб. — абадий уй) — ислом динида абадийлик дунёси, охират (нариги дунё) ҳақидаги тушунча. Бунга кўра, у дунёда ўлим йўқ, доимий ҳаёт ҳукм суради, ноз-неъматлар завол топмайди, таомлар ўз-ўзидан ҳазм бўлади, чиқиндилар бўлмайди. Қуръонда охиратнинг абадийлигига далолат қилувчи оятлар бор.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил