Дор ус-сиёдат меъморий мажмуаси (бошқа номи „Саййидлар уйи“) — Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрининг жанубий-шарқий қисмида қурилган бўлиб, у Амир Темур даврининг энг машҳур тарихий ёдгорликларидан бири ҳисобланади[1]. Мазкур мажмуа ўрта асрларда шаҳардаги бошқа бир машҳур мажмуа „Дор ут-тиловат“ сари олиб борадиган йўл вазифасини ҳам ўтаган. Тарихда мазкур икки мажмуа сиёсий ва диний қатлам вакиллари учун умумий қабристон вазифасини ўтаган.

Дор-ус-содот
Муқобил номлари Дор-ус-сиёдат
Умумий маълумот
Мақоми мажмуа
Шаҳар Шаҳрисабз
Мамлакат Ўзбекистон
Координаталар 39°03′01″Н 66°49′47″Э / 39.0502570149131°Н 66.82969566761753°Э / 39.0502570149131; 66.82969566761753
Қурилиши бошланган 1379-йил
Қурилиши тугаган 1380-йил
Эгаси Амир Темур

Тузилиши

Меъморий мажмуа бир қатор тарихий ёдгорликлардан таркиб топган бўлиб, уларнинг орасида энг асосийси бу Жаҳонгир мақбарасидир[2]. Узоқ йиллар давомида мақбара ўз ҳолатини яхши сақлашга муваффақ бўлган. Рун Гонзале де Клавихо ҳам бу ерга ташриф буюрган вақти мазкур мажмуа ҳақида бир қатор фикрларини ёзиб ўтган.

Мажмуа ҳудудида Амир Темурга қарашли тошсағана даҳмаси ҳам бугунга қадар сақланиб қолинган. Умаршайх Мирзонинг қабри ҳам айни шу ерда жойлашган, деган фикрлар мавжуд. Сабаби, мазкур ҳудуддан унча узоқ бўлмаган масофада Умаршайхнинг ўғли Саид Аҳмад Мирзо қабр сағанаси топилган. Бундан шу аён бўладики мазкур мажмуа ўз вақтида Амир Темур ва ундан келиб чиққан барлос қабиласи вакилларининг хилхонаси бўлган бўлиши мумкин.

Шарафуддин Али Яздийнинг қаламига мансуб „Зафарнома“ асарида ёзилишича, Амир Темур Шаҳрисабзда махсус бино қурдирган, унда ўз ўғли Амирзода Жаҳонгир ва бошқа амалдорлар, ва уларнинг авлодларининг дахмалари қўйилсин, деб фармон берган. Дор Ус-содот тарҳи Яссавий мажмуаси билан жуда ўхшаш бўлиб, асосий ғарбий қисмидаги равоғи 20 метр кенгликка эга бўлган, кириш йўли худойихона (ёки саройга), ундан қоқ ўртадаги Амир Темурга мўлжалланган ер ости сағанаси жойлашган бинога олиб борган. Хонанинг муюлишидаги узун йўлакдан ён хоналарга ўтиш имконияти мавжуд бўлган. Бу хоналар ўрнида ўша вақтларда ошхона, масжид, кутубхона, меҳмонлар турадиган хужралар бўлган деб тахмин қилинади[3]

Археологик изланишлар

„Дор ус-содот“ тарихий мажмуасига тегишли ҳудудларда 1970—1980-йиллар давомида кўплаб археологик изланишлар амалга оширилган. Натижада кўплаб архитектура қолдиқлари аниқланган.

Жумладан, Жаҳонгир мақбарасидан 10.15 метр узоқликда Оқсарой аркаси тоқидан атиги 1.7 метрга қисқа бўлган арка қолдиқлари топилган. Унинг икки пропорсионал пештоқи оқ мармар блоклардан бақувват қилиб бунёд этилган. Мазкур археологик қазилманинг топилиши арканинг ўз давридаги энг йирикларидан бири бўлганлигидан далолат беради.

2002-йилда амалга оширилган археологик қазишма ишлари натижасида эса, мазкур мажмуанинг жанубий устунига тегишли бино қолдиқлари аниқланган.

Адабиётлар

„Дор уссиёдат“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 2-жилд (Бешик — Гидрофизика). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2001 — 704-бет. 

Манбалар

  1. ↑ „Дор-ус-содот-мажмуаси“. Қаралди: 02-08-2023.
  2. ↑ „Қашқадарё вилояти“. узбекистан.травел.уз. Қаралди: 08-2023.
  3. ↑ „Дор ус-сиёдат“ (о'збек). миллийча.уз (16-04-2022). 2023-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 05-08-2023.