Dora
Дариа Сергеэвна Шиханова (1999-йил, 30-ноябр, Саратов), Дора – тахаллуси билан машҳур, россиялик қўшиқчи, ўсмирлар поп рокини ижро этади.
Дора | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Дариа Сергеэвна Шиханова |
| Имзоси | |
|
| |
Биографияси
Болалиги
Даря Саратовда туғилган. Болалигида у эстрада мусиқасини яхши кўрган, дастлаб радиода эшиттириладиган рус ижрочиларининг қўшиқларини тинглаган, аммо кейинчалик чет эллик санъаткорларга ҳам қизиқиб қолган. Дарянинг ўзи Аврил Лавингенинг „Wҳен Ёуъре Гоне“ ва Беёнcенинг „Иф И Wере а Бой“[1] қўшиқларини севимли қўшиқлари қаторига киритган. Қизнинг мусиқа мактабида ўқиш истагига қарамай, ота-онаси унни классик таълим олишига қарши бўлган[2]. Даря классик гитара сабоқларини олишга ҳаракат қилган, лекин у дарсларни зерикарли ва қизиқ эмас деб ҳисоблаб, ўз ҳоҳиши билан дарсларни тарк этган. Кейинчалик, тўққизинчи синфда у мактабда ижро этиш учун битта қўшиқни мустақил равишда ўрганишга қарор қилган – бу Имагине Драгонснинг „Радиоаcтиве“ қўшиғи эди. Муваффақиятли концерт қизни гитара чалишни давом эттиришга илҳомлантирган.
Ижодининг бошланиши
Тҳе Ретусес гуруҳининг таъсирида Даря ўзининг севимли қўшиқларининг ковер талқинларини ёзишни бошлаган. Дастлаб у Тҳе Ретусес гуруҳи раҳбари Михаил Родионов томонидан ижро этилган „Шагане“, „Заметался пожар голубой“ қўшиқларини такрорлаган. Дариа ўн беш ёшида, мактабда тўққизинчи синфда ўқиб юрганида, қўшиқларга ковер ёзишни бошлаган. Олти ой ўтгач, у биринчи марта ўз қўшиғини ўйлаб топган ва ёзган, лекин бу уринишни у муваффақияциз деб ҳисоблаган – унинг ижросидаги коверлар бошқаларга ўз ишидан кўра кўпроқ ёққан[1].
Аввалига Даря ўз қўшиқларини иПҳоне-га ёзиб олган. Кейинчалик унга инструментал қисмлар ва аранжировкаларни ёзишда ёрдам берган битмейкер билан учрашган. Шу тарзда ёзилган биринчи қўшиқлардан бири Леонид Фёдоровнинг „Таял“ қўшиғидир. Хонанда беат жўрлигида қўшиқ куйлашни яхши кўрарди ва у ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилган. Кейинчалик улар Дарянинг ўз қўшиқларини ёзишни бошладилар, уларнинг баъзилари унинг дебют албомида якунланган. Ўша пайтда Даря „Ментал Аффеcтион“ лақаби билан чиқиш қилган ва ғамгин қўшиқлар ёзган. Улардан бири – „Релапс“ деб номланган – ота-онаси билан муаммоларга дуч келган ва ўз жонига қасд қилиш фикрига эга бўлган танишининг матнига асосланган; Даря кейинчалик бу қўшиқдан уялганини тан олган. Ижрочи автотюнингни ҳам кашф этган ва уни ўз композицияларида қўллашни бошлаган, улардан биринчиси Даря ҳақиқий ижодий ютуқ деб ҳисоблаган „Не ругаюс матом“ номли қўшиғи эди[1].
Дебют албоми
Ижрочининг дебют мини-албоми „Я не Коммерция“ деб номланган ва 2019-йилда оммага намойиш этилан. Ўша пайтга келиб Даря мухлислар учун эслаб қолиш қийин бўлган „Ментал Аффеcтион“ тахаллусидан воз кечган ва „Дора“ номи билан чиқишни бошлаган, чунки онаси Даряни шундай чақирарди[2]. Бир ҳафта ичида ижтимоий тармоқларда Даряга обуна бўлган фойдаланувчилар сони икки баравар ошган. Обуначилар сони 40-50 мингга етганида, Даря тўлиқ албом чиқариш ҳақида ўйлай бошлаган. У „Френдзона“ гуруҳидан репер Владимир Галат билан учрашган ва улар биргаликда „Дорадура“ қўшиғини ва бир нечта композицияларни яратганлар. Айтганча, „Дорадура“ треки унинг дебют албомида нолдан яратилган ягона трек эди. Натижада бу қўшиқлар Галатнинг бетмекйкерлик ва миксчилик билан шуғулланган танишлари кўмагида ёзилган „Младшая сестра“ албомига киритилган. Муаллифларнинг шубҳаларига қарамай, „Дорадура“ ҳақиқий хитга айланган. Дарянинг ўзи машҳурликнинг ўсишидан ажабланмаган, чунки у ўзининг муваффақиятини илгари худди шундай тарзда машхурликка эришган Гречка ва Монеточканинг ишига тенглаштириб, бир неча йил давомида мақсадли равишда бу томон юрган.
Дискографияси
Студия албомлари
- 2019 – „Младшая сестра“
- 2020 – „Боже храни кют-рок“
- 2022 – Мисс
Видео клиплари
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Владимир Завьялов. „От школьного зала до «Вечернего Урганта». Как Дора стала звездой женского гитарного попа?“ (ру). Афиша (2020-йил 29-апрел). 2021-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-ноябр.
- ↑ 2,0 2,1 „Вписка и Дора — “Дорадура”, как ей помог Галат, копировала ли Земфиру, травля в школе“ (2020-йил 18-январ). 2021-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-ноябр.
Видео клиплар