Dori

Дори – касалликларни даволаш ёки олдини олиш учун ишлатиладиган модда. Ҳар қандай дорини одамларга қўллашдан олдин ҳайвонларда синаб кўрилади ва клиникаларда кузатилади. Дорилар кимё-фармацевтика заводларида синтетик моддалардан, ўсимлик, ҳайвон ёки микробиологик маҳсулотлардан, тез бузиладиган айрим дорилар эса дорихоналарда тайёрланади. Дорилар турли хилда, масалан суюқ (қайнатма[сайт ишламайди], тиндирма, эритма, суспензия ва бошқалар), юмшоқ (суртма, линимент, крем, паста ва бошқалар), қаттиқ (сочма, таблетка, драже, гранула ва бошқалар) ҳамда алоҳида инъексия мақсадлари учун ампула ҳолида чиқарилади.
Таъсирига кўра, юрак дорилари, сурги, сийдик ҳайдайдиган, оғриқ қолдирадиган, иссиқ туширадиган, наркотик, уйқу келтирадиган ва бошқа дорилар бўлади. Бевосита касалликнинг қўзғатувчисига таъсир қиладиган дорилар алоҳида гуруҳни ташкил этади, буларга безгак, захм, силга қарши ва бошқа дорилар киради. Улар кимёвий терапевтик воситалар деб аталади. Дориларнинг шифобахш таъсири беморнинг ёши, аҳволи ва дозага боғлиқ. Катта доза организмни заҳарлаши, кам доза эса касаллик қўзғатувчисини ўша дорига чидамли қилиб қўйиши мумкин. Шунинг учун дорини фақат врач буюрган дозада қабул қилиш керак.
Дорилар сиртга ишлатилади, ичирилади, нафас йўли орқали юборилади ва инъексия қилинади. Уларнинг кучи, таъсири организмга қай йўл билан ва қанчалик тез киритилишига боғлиқ. Баъзи дорилар такрор юборилганда организмда тўпланиб таъсир этади (қаранг Кумулясия). Дорини кўр-кўрона қабул қилиш ярамайди, чунки кўп касалликлар белгиси бир-бирига ўхшайди, унинг учун кераксиз дориларни қабул қилиш соғлиққа зарар етказади. Организмга кирган дорилар қисман парчаланади ва ўзгаради, кейин буйрак, ҳазм ва нафас йўллари, тер ва бошқа орқали чиқиб кетади.
Дорилар уйда болаларнинг бўйи етмайдиган жойда сақланиши керак. Ҳар бир дорини яроклилик муддати ёрлиғида қайд қилинади, белгиланган муддатдан узоқ сақланганда таъсирини йўқотади. Кейинги йилларда хориждан келтирилган дорилар хили бир қадар ортди, шу боис уни фақат врач маслаҳати билан қабул қилиш зарур[1].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Дори“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Д-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Дорига тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |