Дори қутича, аптечка — биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда, шунингдек, ўз-ўзига ва ўзаро ёрдам беришда ишлатиладиган доридармонлар, бог-лов материаллари ҳамда тиббий анжомлар жойлаштирилган қутича. Қандай мақсадда ишлатилишига қараб, оналар ва болалар Д.қ.си, индивидуал Д.қ., шунингдек, биринчи ёрдам кўрсатиш, универсал Д.қ.си ва б. турларга бўли-нади. Д.қ.да, асосан, аналгин, нитроглицерин, корвалол ёки валидол каби дорилар ҳамда бинт, пахта, бактерицид лейкопластир, 5% ли ёд, калий перманганат ва б. бўлиши керак.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил