Доро қабри китобалари - Шероз ш. (Эрон) дан 50 км шим.-шарқда, Доро И қабри устидаги тошларга миххат билан ўйилган битиклар. Унда Доро И томонидан босиб олинган ўлка ва вилоятлар, жумладан Туроннинг қад. вилоятлари (Парфия, Бақтрия, Суғдиёна, Хоразм) ва халқлари, жумладан Амударёнинг ўнг соҳилида яшаган саклар, Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқимларида яшаган чўққи қалпокли саклар ҳақида ҳам маълумот келтирилган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил