Доротҳй Олсен (қизлик фамиляси: Кочер; 1916-йил 10-июл – 2019-йил 23-июл) – америкалик учувчи ва Иккинчи Жаҳон уруши даврида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари аёл учувчилар бўлими (WАСПс) аъзоси бўлган. Олсен Орегон штатининг Wоодбурн шаҳрида таваллуд топган ва айнан шу шаҳардаги оиласига тегишли бўлган фермада ёшлик даврини ўтказиб шу ерда улғайган. Уни ёшлигидан авиацияга ва учувчиликка қизиқиши юқори бўлган. 1939-йилда аёлларнинг учувчи бўлиши одатий ҳолга айланган пайтда учувчилик гувоҳномасини, қўлга киритган. 1943-йилда Олсен янги ташкил этилган WАСПларга давлат хизматичиси (ходими) сифатида ишга тайинланган. Техасдаги машғулотдан сўнг Калифорниянинг Лонг-бич шаҳридаги Сихтҳ Феррйинг гуруҳига қўшилади ва у ерда янги самолётларни улар қурилган заводлардан АҚШ авиабазаларига етказишга кўмаклашган. Олсен 20 дан ортиқ турдаги ҳарбий самолётларда, жумладан П-51 Мустанг ва икки двигателли П-38 Лигҳтнинг каби юқори самарали қирувчи самолётларда учган, улар бомбардимончилар каби каттароқ самолётлардан кўра афзал кўрилган. У айниқса П-51 Мустанг да учишни ёқтирган. Урушдан кейин Олсен учувчиликдан нафақага чиққан ва Вашингтон штатига кўчиб ўтган, у ерда Олсен турмушга чиқган, оила қурган ва умрининг охиригача яшаган. 2009-йилда у уруш давридаги хизматлари учун Конгресс олтин медали билан тақдирланган. Олсен 2019-йилда 103 ёшида вафот этган.

Доротҳй Олсен
Таваллуди
Доротҳй Элеанор Кочер

1916-йил 10-июл (1916-07-10) (110 ёш)
Вафоти 23-июл 2019-йил(2019-07-23)
(103 ёшда)
Wашингтон

Ҳаёти

Доротҳй Элеанор Олсен 1916-йил 10-июлда Орегон штатининг Портленд шаҳри яқинидаги Wоодбурн шаҳарчасида Ралф ва Френсис (Зиммеринг) Кочер оиласида туғилган ва оиланинг кичик фермасида улғайган[1]. Саккиз ёшида у „Германиянинг Қизил Рицари“ни, Флойд Гиббонснинг Биринчи жаҳон уруши ҳақидаги учувчи Манфред фон Рихтҳофеннинг таржимайи ҳолини ўқиб чиқиб, самолётларда учишга қизиқиши ортган ва учиб кўришга қарор қилган[2][3][4]. Олсеннинг биринчи маротаба парвоз қилганида олган хиссиётлари уни учиш сабоқларини олишга ундаган. Хабарларга кўра, парвоз учун у ҳамёнидаги бор пулларини сарфлаб юборган.

Ўрта мактабни тугатгандан сўнг, Олсен қисқа вақт давомида рақс ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 1939-йилда шахсий учувчилик гувоҳномасини олган. Хабар қилинишича, Портленд ҳудудида шахсий учувчилик гувоҳномасига эга бўлган учта аёлдан бири, Флйинг Cлуб (у ўн тўққиз эркак орасида ягона аёл учувчи бўлган) ва Cивил Аир билан учган ягона аёл учувчи бўлган.

WАСПлар

1942-йил сентябр ойида Ненси Ҳаркнесс Лове бошчилигидаги аёллар ёрдамчи паром отряди тузилган. Эскадрон ўртача 1100 соатлик учиш тажрибаси бор бўлган, тижорат учувчи лицензиясига эга аёлларни қўшимча машғулотлар ўтказмаган ҳолатда, ҳарбий самолётларни паром қилиш учун ёллаган. Худди шу ойда Жаклин Кокран бошчилигида Аёллар учиши бўйича ўқув отряди тузилган. Бу гуруҳ у қадар юқори тажрибага эга бўлмаган учувчи аёлларни ўз таркибига олган ва уларга Ҳарбий ҳаво кучлари ўқув қўмондонлигининг курсантлар ўқув дастури билан таққосланадиган ҳарбий самолётларда учиш бўйича қўшимча таълим берган. 1943-йилнинг ёзида бу икки бирлик АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари аёл учувчилар бўлимини (WАСП) ташкил қилиш учун бирлаштирилган. WАСПлар давлат хизмати ходимлари сифатида жанговар бўлмаган учиш амалиётларини ўтказганлар, жумладан парвоз бўйича кўрсатмалар, планерларни тортиб олиш ва ўқ отиш амалиёти, муҳандислик синов парвозларини амалга ошириш ва самолётларни ташиш билан шуғулланишган.

Манбалар