Дорранаи Ҳассан (2000-йил 31-январда туғилган) — немис-афғонистонлик профессионал аёл футболчи, Афғонистон аёллар терма жамоаси ҳамда ҳозирги вақтда Немис футбол клуби „Ҳерта 03 Зеҳлендорф“ жамоасида дарвозабон сифатида фаолият юритади. Ҳасаннинг отаси 1972-йилда Афғонистондан Германияга ўқиш учун келган ва Дорранаи Ҳассан Берлинда туғилиб ўсган[1].

Дорранаи Ҳассан
Шахсий маълумот
Таваллуд жойи Берлин, Германй
Амплуаси Гоалкеэпер
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ҳертҳа 03 Зеҳлендорф
Миллий терма жамоа
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2016– Афгҳанистан

Футболчилик фаолияти

Клубдаги фаолияти

У 2016-йил сентябр ойида бошида тузилган шартномага биноан 10-сентябр куни „Ҳерта 03 Зеҳлендорф Б“ клубида дебют қилган ва асосий таркибда майдонга тушиб 90 дақиқа давомида ўйнаган[2]. У 2016—2017-йилги мавсумдан бери Ҳертҳа 03 Зеҳлендорф Б жамоасида кетма-кет учта мавсум ўтказган ва жами 18 та ўйинда майдонга тушган, умумий ҳисобда1620 дақиқа майдонда бўлган. 2016—2017-йилги мавсумда у ўз клуби учун 11эр Wомен ЛЛ ва Берлин Аёллар лигасида 2017—2018-йилги мавсумда ва 2018/2019-йилги мавсумда юқори савияли ўйин кўрсатган[3].

Миллий терма жамоадаги фаолияти

У Афғонистон терма жамоаси сафида Жанубий Осиё чемпионатида[1] амалдаги чемпион Ҳиндистонга терма жамоасига қарши ўйинда дебют қилган ва жамоаси билан 5:1 ҳисобида мағлуб бўлган[4]. Кўпчилик афғон аёл футболчиси каби у Толибон муаммоси туфайли Афғонистон мамлакатидан узоқроқ туришга мажбур бўлган[1]. Афғонистон аёллар терма жамоасининг тарихи анчагина ёш бўлиб, у 2007-йилда ташкил этилган, Ҳасан ёш тарих ва жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Афғонистон терма жамоаси ташкил этилган йили Покистон лигаси ғолиби ва 2012-йилда Жанубий Осиё кубогининг ярим финалчиси сифатида илк муваффақиятларга эришган. Жамоа ҳозирда жаҳон рейтингида 115 та жамоа ичида 109-ўринни эгаллаб турибди[5].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Вон Зеҳлендорф нач Афгҳанистан“ (олмонча). 2018-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-ноябр 2018-йил.
  2. ↑ „Дорранаи Ҳассан - Плаер профиле - ДФБ дата cентер“ (эн-ЭН). ДФБ дата cентер. Қаралди: 1-ноябр 2018-йил.
  3. ↑ „Дорранаи Ҳассан“. Фупа.
  4. ↑ „Гоалкеэпер Ҳассан: фром Берлин то тҳе Афгҳан натионал теам“ (инглизча). дпа Интернатионал. 2018-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-ноябр 2018-йил.
  5. ↑ „Афгҳанистанс Торҳüтерин коммт аус Зеҳлендорф“ (олмонча). Қаралди: 1-ноябр 2018-йил.