Dorugʻa
Доруға, дарухачи, доруғачи (мўғулча — назоратчи, шаҳар бошлиғи) — 1) Мўғуллар давлатиш маҳаллий ҳокимлар ҳузуридаги улуғ қоон вакили, ноиби. Д. зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилган: аҳолини рўйхатга олиш; маҳаллий халқдан қўшин тўплаш; почта алоқаларини йўлга қўйиш; солиқлар йиғиш; тўпланган солиқ-тўловларни улуғ қоон саройига етказиш; 2) Темурийлар ва шайбонийлар даврида вилоят, шаҳар ҳокими. Д.нинг вазифасига шаҳарни идора қилиш, аҳоли рўйхатини олиш ва уни ҳисоб-китоб қилиб бориш, солиқ ундириш кабилар кирган; 3) Бухоро хонлигида Д. шаҳарнинг ҳарбий коменданти.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Ҳофиз Таниш ал-Бухорий, Абдулланома (Шарафномайи шоҳий), 1-ж., Т., 1999; Мирза Бади’ Диван, Мадж-ма’ ал-аркам, М., 1981; Бартолд В.В., Сочинения, т.1, М., 1963.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |