Dorul Ulum vaqf
|
| |
| Тури | исломий семинария |
|---|---|
| Асос солинган санаси | 1982 |
| Ректори | Муҳаммад Суфён Қосмий |
| Манзили |
Саҳаранпур, Деобанд , Уттар-Прадеш , Ҳиндистон |
| Веб-сайти | www.дуд.эду.ин |
Ал-Жомия ал-Исломия Дорул Улум Вақф Деобанд (Дорул Улум Вақф номи билан танилган) Ҳиндистоннинг Деобанд шаҳрида жойлашган ислом семинариясидир. У 1980-1982-йиллардаги Дорул Улум Деобанд маъмуриятидаги келишмовчиликлар натижасида 1982-йилда Муҳаммад Салим Қосмий ва Анзаршоҳ Кашмирий бошчилигидаги олимлар томонидан ташкил этилган. 2021-йилдан бошлаб унинг ректори Муҳаммад Суфён Қасмий ҳисобланади.
Тарихи
1980 ва 1982-йиллар оралиғида Дорул Улум Деобанд маъмурий низоларни бошдан кечирди. Муҳаммад Тақи Усмоний бу ҳолатларни муассаса тарихидаги энг ёмони деб ҳисоблади[1]. Бу тортишувлар унинг иккига бўлинишига олиб келди. Дорул Улум Деобанд Асад Мадний бошчилигидаги Маднийлар назорати остида қолди, Муҳаммад Салим Қосмий ва Анзаршоҳ Кашмирий бошчилигидаги бошқа гуруҳ эса 1982-йилда Дорул Улум Вақф номли янги мадраса ташкил этишди[2][3][4]. Унинг биринчи ректори Муҳаммад Салим Қосмий бўлган[5][6]. 2014-йил 3-сентябр куни Дорул Улум Вақф маслаҳат кенгаши Муҳаммад Суфён Қасмийни ректор этиб тайинлаган[7].

Семинария урду тилида ҳар ойлик „Нидаъэ Дарул Улум Вақ“ф журналини ва йилига икки марта чиқадиган арабча „Ваҳдат ал-Уммаҳ“ журналини нашр этади. У ҳар чоракда бир марта инглиз тилида „Воиcе оф Дарул Улоом (Дорул Улум овози)“ номли журнални нашр этади. Унда „Ҳужжатул Ислом академияси“ номли тадқиқот бўлими мавжуд[8]. Академия замонавий талабларга жавоб бериш ва Муҳаммад Қосим Нанаутави мафкураси ва нутқларини соддалаш тарзда тушунтириш мақсадида ташкил қилинган[8]. „Ҳайят-и-Таййиб“ Муҳаммад Тойиб Қосмийнинг таржимаи ҳоли унинг дастлабки нашрлари қаторига киради, асар муаллифи Ғулом Набий Кашмирийдир[8].
Битирувчилари
Яна қаранг
- Жомий Имом Муҳаммад Анваршоҳ, Деобанд
Манбалар
- ↑ Муфти Тақи Усмани „Қари Муҳаммад Тайяб“, . Нуқоош-э-Рафтгаан, Април 2007 (Урду), Карачи: Мактабатул Маариф — 193–194-бет.
- ↑ Надеэм ал-Wажиди. „Маулана Салим Қасми“. басеэратонлине. Қаралди: 2020-йил 9-май.
- ↑ Ноор Алам Кҳалил Амини. Пас-э-Марг-э-Зиндаҳ (Урду). Идара Илм-о-Адаб, Деобанд — 798–818-бет.
- ↑ Муҳаммадуллаҳ Кҳалили Қасми. „Маwлана Анзар Шаҳ Кашмири: А Трибуте то Ҳис Лифе анд Сервиcес“. ИлмГате.орг (2010-йил 28-октябр). Қаралди: 2019-йил 31-май.
- ↑ „Деобанд реcтор Маулана Салим Қасми но море“. РисингКашмир.cом. 2019-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 2-июн.
- ↑ Боwеринг, Герҳард. Тҳе Принcетон Энcйcлопедиа оф Исламиc Политиcал Тҳоугҳт. Принcетон Университй Пресс, 2013. ИСБН 978-0691134840.
- ↑ „Адвисорй Cоунcил cонститутед ин Дарул Улоом (Wақф), Деобанд“ (2014-йил 30-сентябр).
- ↑ 8,0 8,1 8,2 Қасми 2020.
Адабиётлар
- Тадҳкираҳ Маwлана Гҳулам Наби Кашмири (ур). Деобанд: Мактаба Раази, Фебруарй 2020 — 23–26-бет.
- Реэтз, Диэтрич „Чанге анд Стагнатион ин Исламиc Эдуcатион: Тҳе Дар ал-ʿУлум оф Деобанд афтер тҳе Сплит ин 1982“, . Тҳе Мадраса ин Асиа. Амстердам Университй Пресс, 2008 — 71–104-бет. ИСБН 9789053567104.