Википедияда исми Достон ва фамилияси Ёқубов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Достон Жалолиддин ўғли Ёқубов (1995 -йил 5-апрелда туғилган) — ўзбекистонлик оғир атлетикачи, 2021-йилги жаҳон чемпиони, 2018-йилги ёзги Осиё ўйинлари кумуш медали совриндори.

Достон Жалолиддин ўғли Ёқубов
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1995-йил 5-апрел (1995-04-05) (31 ёш)
Спорт
Қайси спорт Оғир атлетика
Спорт мукофотлари
Жаҳон чемпионати
Олтин Тошкент 2021 67кг гача
Осиё ўйинлари
Кумуш Жакарта 2018 69кг гача

Спортдаги фаолияти

2012-йилда Достон Ёқубов ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиб чиқди. 2013-йилда у Жаҳон чемпионатида иштирок этиб, 69 килограммгача бўлган вазн тоифасида якуний 14-ўринни эгаллайди.

2014-йилги Осиё ўйинлари иштирокчиси (7-ўрин), 2014-йилги жаҳон чемпионати иштирокчиси (11-ўрин).

2016-йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида 313 кг натижа билан якуний 10-ўринни эгаллади.

2018-йилда Осиё ўйинлари кумуш медали совриндори. Унинг штангадаги умумий вазни 331 кг эди.

2018-йил ноябр ойи бошида Ашхободда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи 67 килограммгача вазн тоифасида даст кўтаришда 180 килограмм оғирликдаги штангани кўтариб, кумуш медал соҳиби бўлади, якуний баённомада у тўртинчи ўринни эгаллади.

2021-йилнинг декабр ойида Достон Ёқубов Достон Тошкентда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этиб, 67 килограммгача бўлган вазн тоифасида у 324 килограмм вазн тоифасида иккита машқ бажариб, ғолибликни қўлга киритди. У даст кўтаришда кичик олтин, силтаб кўтаришда кичик кумуш медални қўлга киритди[1].

Ҳаволалар

Манбалар