Dostonbek Otabolayev
Достонбек Отаболаев (1993-йил 5-ноябрда Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилоятида туғилган)[1] – ўзбекистонлик каратечи.
| Достонбек Отаболаев | |
|---|---|
![]() | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | эркак |
| Фуқаролиги | Ўзбекистон |
| Таваллуд санаси |
1993-йил 5-ноябр Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти |
| Вазни | 75 кг |
| Спорт | |
| Қайси спорт | карате |
Биографияси
2021-йилда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида карате бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида эркаклар ўртасида 75 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган[2][3]. Карате бўйича Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги биринчи жаҳон чемпиони[4]. Халқаро тоифадаги спорт устаси ва тўртинчидан қора белбоғ соҳиби. Карате бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори[2]. 2022-йилги Жаҳон ўйинларида Ўзбекистон каратеси тарихида илк бор бронза медалини қўлга киритган.
2016-йилда Португалиянинг Брага шаҳрида талабалар ўртасида бўлиб ўтган карате бўйича жаҳон чемпионатида 75 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган[5]. Шунингдек, эркаклар ўртасида 75 кг вазн тоифасида Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида бўлиб ўтган 2017-йилги Ислом бирдамлик ўйинларида бронза медалига эга чиққан.
2018-йилда Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида эркаклар ўртасида 75 кг вазн тоифасидаги мусобақаларда иштирок этди ва илк учрашувда бронза медали соҳиби иорданиялик Башар Ал-Нажжарга имкониятни бой берди[1]. 2019-йилда Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида карате бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида жамоавий баҳсларда бронза медалини қўлга киритган[6].
2021-йил июн ойида Достонбек Отаболаев 2020-йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш мақсадида Франсиянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон Олимпия саралаш турнирида иштирок этди[7], бироқ Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита олмади[4].
Достонбек, шунингдек, Карате 1 Премер лигасининг бир қанча мусобақаларида ҳам иштирок этган ва бир қатор медалларни қўлга киритган[8].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Карате Ресулц“. 2018 Асиан Гамес. 2020-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-апрел.
- ↑ Морган, Лиам. „Киюна макес ҳисторй ас Олймпиc голд медаллисц ретаин титлес ат Карате Wорлд Чампионшипс“. ИнсидеТҳеГамес.биз (2021-йил 20-ноябр). Қаралди: 2021-йил 20-ноябр.
- ↑ „2021 Wорлд Карате Чампионшипс Ресулц Боок“. Wорлд Карате Федератион. 2021-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-ноябр.
- ↑ 4,0 4,1 Блаине Ҳенрй. „Дастонбек Отаболаэв: Тҳе Фирст Узбек Карате Wорлд Чампион“. Фигҳт-Либрарй.cом (2021-йил 6-декабр).
- ↑ „2016 Wорлд Университй Карате Чампионшипс Ресулц Боок“. Фéдéратион Интернатионале ду Спорт Университаире. 2020-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-ноябр.
- ↑ „2019 Асиан Карате Чампионшипс Ресулц“. Wорлд Карате Федератион. 2020-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-апрел.
- ↑ „2021 Карате Wорлд Олймпиc Қуалифиcатион Тоурнамент Ресулц Боок“. Wорлд Карате Федератион. 2021-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-июн.
- ↑ [1],, ,
