Достончилик — халқ оғзаки поэтик ижодидаги қадим эпик анъана. Дастлаб қўшиқ шаклидаги, мусиқа асбобисиз куйланадиган асарлар яратилган. Кейинчалик (10— ХИ асрлар) дўмбира жо'рлигида айтиладиганлари юзага келган. Достончиликнинг бундай намуналари Каспий ва Орол денгизлари бўйларидаги қадим кўчманчи туркий қабилалар орасида вужудга келган. Эпик достонларни яратувчи ва куйловчи бадиҳагўйлар кўпайиб борган сари устоз-шогирдлик анъаналари вужудга кела бошлади. Натижада ХВ—ХВИ асрларга келиб кўпгина достончилик мактаби пайдо бўлди. ХВИИ—ХВИИИ асрлар Д. тараққиётида жиддий кўтарилиш босқичи, ХИХ—ХХ асрлар эса унинг энг ривожланган даври ҳисобланади. Бу даврда бахшилар репертуарида 150 дан ортиқ халқ достонлари бўлиб, уларни Тилла кампир, Султон кампир, Жолмон бахши, Бўрон шоир, Жуманбулбул, Жоссоқ, Хонимжон халфа, Буви шоира, Суяв бахши, Амин бахши, Йўлдошбулбул, Султонмурод, Қурбонбек, Йўлдош шоир, Суяр шоир, Шерна юзбоши каби машҳур бахшилар куйлаб келганлар. Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ўғли, Пўлкан, Ислом шоир, Саидмурод Паноҳ ўғли, Берди бахши, Абдулла Нурали ўғли, Умир шоир, Бола бахши, Аҳмад бахши каби етакчи санъаткорлар узларига замондош бошқа бахшилар билан биргаликда бу эпик анъанани давом эттирдилар. Д.да қатий тартибга риоя қилинган: достон эшитиш учун махсус кечалар уюштирилган, тўй-ҳашамлар ҳам бахшиларсиз ўтмаган. Тингловчилар бахшини тўрга ўтқазиб, атрофида қўр тўкиб ўтирганлар. Бахши дўмбирасини созлаб, тингловчиларга "Нима айтай" термаси билан мурожаат қилган, "Кунларим", "Дўмбирам" термаларини айтиб, тингловчилар эътиборини ўзига жалб этган. Бахши ижро давомида достондаги ҳар бир тасвирга мос сўз топиб, ўша сўзларга монанд хатти-ҳаракатлар қилган. Тингловчиларни қизиқтириш билан, ўзи ҳам тобора авжга чиққан. Иқтидорли достончилар икки-уч кеча мобайнида, ҳатто ойлаб достон куйлай олганлар. Мас, Шерназар Бердиназар ўғли етти кеча давомида достон айта олган. Баъзи достонларнинг ҳажми ҳам икки-уч кеча муттасил ижро этишни тақозо этган. Достончи, одатда, воқеа энг қизиқ жойга етганда куйлашни тўхтатиб, танаффус қилган, бу эса тингловчиларнинг қизиқишини яна ҳам оширган. Д. кечаларига икки-уч бахши ташриф буюрган. Бундай ҳолларда достончилар ўзаро тортишувга киришганлар: бир-бирларининг иқтидорларини, сўздаги чечанлигини, соз чалишдаги маҳоратларини синаганлар. Тингловчилар уларга баҳо берганлар. Халқ олқишини ололмаган достончи даврадан чиқиб кетган.

Д. анъанаси ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда, аммо куйлаш тартиби ва шароитларида бирмунча ўзгаришлар бор. Эндилиқда бахшилар театрларда, консерт залларида, катта сайил ва ҳашарларда, радио ва телевидение орқали уюштирилган олимпиада ва танловларда ўз маҳоратларини кенг томошабинлар олдида намойиш этмоқдалар.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Мирзаев Т., Халқ бахшиларининг эпик репертуари, Т., 1979; Раззоқов Ҳ., Мирзаев Т. ва б., Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди, Т., 1980.

Тура Мирзаев.