Достонлар
„Достонлар“ — ўзбек шоири Эркин Воҳидов қаламига мансуб достонлар тўплами. 1973-йил Тошкент шаҳрида Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида чоп этилган. Тўпламга муаллифнинг „Қуёш маскани“, „Нидо“, „Буюк ҳаёт тонги“, „Чароғбон“, „Палаткада ёзилган достон“ ҳамда „Орзу чашмаси“ достонлари киритилган.
| Муаллиф(лар) | Эркин Воҳидов |
|---|---|
| Тил | ўзбекча |
| Жанр(лар)и | шеърлар ва достон |
| Нашриёт | Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1973 |
| Саҳифалар сони | 148 |
Достонлар
| Достон | Йил | Қисқа тавсифи |
|---|---|---|
| „Қуёш маскани“ | 1973 | Ушбу достоннинг тўлиқ номи „Қуёш маскани: Останкино минорасидаги ўйлар“дир. Достонда Воҳидов Совет Иттифоқи тарихи, Москва шаҳри, ватани Ўзбекистон ССР, хусусан, туғилган қишлоғи Олтиариқ ҳамда коммунизм ҳақида сўз юритади. |
| „Нидо“ | 1964 | Достонни муаллиф Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган отасига бағишлаган. Хусусан, асарда Воҳидов отаси яна уч аскар билан душман ҳудудига разведкага бориб, ҳалок бўлгани ҳақида сўз юритади. Танқидчилар ва ўқувчилар томонидан юқори баҳоланган ушбу достон Воҳидовга шуҳрат олиб келди. Достон кўп сонли ўзбек тилидаги адабиёт дарсликларидан ўрин олган. |
| „Буюк ҳаёт тонги“ | 1960–1965 | Достон Владимир Лениннинг ёшлиги ҳақидадир. Унда Воҳидов Лениннинг Симбирск (ҳозирги Уляновск) шаҳрида ўтказган вақти, гимназист чоғлигида дарёга чўкаётган бошқа бир болани қутқариб қолгани ҳақида сўз юритади. Шунингдек, достонда Лениннинг акаси Александр Уляновнинг қатл этилиши, ушбу ҳолат Лениннинг Россияда инқилоб учун курашишга бўлган иштиёқини янада оширгани очиб берилган. |
| „Чароғбон“ | 1970 | Достонда Владимир Ленин, хусусан, унинг Россияни электр энергияси билан таъминлашни кўзлаган ГОЭЛРО режаси (русча: Государственная комиссия по электрификации России, ГОЭЛРО) ҳақида сўз юритилади. Достондан Лениннинг дўсти, физик ва давлат арбоби Глеб Кржижановский билан суҳбатлари ҳамда инглиз ёзувчиси Ҳ. Г. Wеллс билан учрашуви муаллиф тасаввурида ёритиб берилган. Илмий фантастика жанрига асос солган ёзувчиларнинг бири ҳисобланувчи Wеллс 1920-йилда Ленин билан кўришган. Ёзувчи Лениннинг мамлакатни электр энергияси билан таъминлаш режасини эшитиб, уни „хаёлкаш“ деб атаган[1]. Достон муаллифнинг 1970-йил нашр қилинган „Чароғбон“ шеърий тўпламига ҳам киритилган. |
| „Палаткада ёзилган достон“ | 1966 | Достонда 1966-йил 26-апрелдан 27-апрелга ўтар кечаси содир бўлган Тошкент зилзиласи ва унинг оқибатларида ҳақида сўз юритилади. Воҳидов достонни 1966-йил 28-май–10-июн оралиғида ёзган. Достонда шаҳар соатлари 5-у 23 да тўхтаб қолгани, турли инсонларнинг зилзила оқибатларига турли муносабати, қўшни ўлкалардан келган ёрдам, шаҳарни қайта қуриш ишлари ҳақида сўз юритилади. |
| „Орзу чашмаси“ | 1964 | Ушбу достоннинг тўлиқ номи „Орзу чашмаси: Қора денгиз эртаги“дир. Воҳидов бу достонни 1964-йил Ялтада ёзган. Достонда Қора денгиз соҳилида яшовчи икки севишган – Орзу ва Оғадўстнинг фожиали тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Достон Миртемирнинг қуйидаги мисралари билан бошланади: „Кеча ойдин, баҳор айёми, қатра-қатра ёш тўкар булоқ“. |
Манбалар
- ↑ Тимофейчев, Алехей „Сурприсед бй Руссиа: Ҳоw Ленин анд Сталин астонишед Ҳ. Г. Wеллс“. Руссиа Беёнд. Қаралди: 6-сентабр 2019-йил.
Ҳаволалар
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |