Dotatsiya
Дотация (лот. дотатио — туҳфа) — 1) маълум ҳаражатларни қоплаш учун иқтисодиётнинг бир субъекта томонидан иккинчисига қайтариб бермаслик шарти билан пул маблағи берилиши. Дотация, одатда, давлат бюджетидан ажратилади. Аммо фирмалар, корпорациялар ва уюшмалар ўз таркибига кирувчи турли бўлинма ва шохобчаларга ҳам молиявий кўмак тариқасида дотация беради. Дотациядан мақсад молиявий кўмакка мухтожларнинг қўшимча ҳаражатларини қоплаб, уларнинг даромад ва ҳаражатларини мувофиқлаштиришдир. Бюджетдан бериладиган дотация аҳолини ижтимоий ҳимоялашни ҳам мўлжаллайди. Бунда корхона ва ташкилотларнинг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товар ва хизматларни арзон нархда сотишидан курадиган зарари қопланади. Ўзбекистонда бозор ислоҳотларининг дастлабки кезларида барча аҳолини қимматчиликдан ҳимоя этиш учун истеъмол товарлари халққа арзон нархда сотилиб, бундан кўрилган зарар давлат бюджети дотацияси ҳисобидан қопланди. Шунингдек, коммунал уй-жой хизматларига ҳам дотация берилди. Бундай дотация учун 1988-йилда Ўзбекистон Республикаси бюджетидан 14,4 млрд. сўм, 1999-йил эса 19,3 млрд со'м дотация ажратилди; 2) муайян фуқаро ёки алоҳида ташкилотларга кўрилган зарарни қоплаш ёки белгиланган мақсадлар учун давлат томонидан пул маблағларининг ажратилиши.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |