Dou szyan-de

Доу сзян-де (572-621) - Хитойда Суй давлати зулмига қарши кўтарилган деҳқонлар қўзғолони (610— 624) нинг раҳбарларидан бири. Шандун вилоятидаги қишлоқлардан бирининг оқсоқоли бўлган вақтида қўзғолончиларга ёрдам бергани учун таъқиб остига олиниб, бутун уруғ-аймоғи қириб ташланган. Шундан сўнг у 617—621 йилларда Хебей вилоятидаги қўзғолонга раҳбарлик қилган. Қўзғолончилар қўшини сони 100 минг кишидан ортган. Қўзғолончилар қўл остига ўтган ҳудудларда Д. С.-д. раҳбарлигида Ся номли деҳқонлар подшолиги ўрнатилган. Суй давлати қулагач, Д. С.-д. қўшинлари Тан ҳукуматига қарши курашган. Жанглардан бирида ярадор бўлиб, асир олинган ва қатл этилган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |