Dounia Batma
Доуниа Батма (арабча: دنيا بطمة) 1991-йил 1-апрелда туғилган бўлиб, МБC телеканалидаги Араб Идол (Поп Идол кўрсатувининг арабча версияси) биринчи мавсумида иккинчи ўринни эгаллаб, бутун дунё бўйлаб шуҳрат қозонган Марокашлик қўшиқчи ва актрисадир. Финал босқичида мисрлик иштирокчи Кармен Сулаймонга ютқазиб, ғолиблик унвонини қўлдан бой берди. Доуниа Батма кейинчалик Баҳрайнлик қўшиқчи Ҳала Ал Туркнинг отаси Муҳаммад Ал Туркка турмушга чиқди.
| Доуниа Батма | |
|---|---|
| دنيا بطمة | |
|
| |
| Таваллуди | 1991-йил 1-апрел |
| Фуқаролиги | Касабланка, Марокаш |
| Касби | Актриса, Қўшиқчи |
Ҳаёти
Батма Марокашнинг Касабланка шаҳридаги Аин Себаа-Ҳай Моҳаммеди туманининг Ҳай Моҳаммади ҳудудида туғилиб ўсган. Унинг отаси Ҳамид Батма Меснаwа ва Насс Эл Гҳиwане каби турли гуруҳларда ижро этган. Амакиси Лаарби Батма эса Мартин Сcорсесе томонидан "Африканинг Роллинг Стонес"и деб та’рифланган Марокашнинг Насс Эл Гҳиwане фусион гуруҳининг раҳбари[1]. Ўрта мактабни тугатгандан сўнг, мусиқа карераси ҳақидаги орзуларини ҳам тўхтатмасдан, туризмни ўрганган[2]. 2010-йилда, 18 ёшида, ўзининг машҳур амакиваччаси Ханса Батмадан (Муҳаммад Батманинг қизи) илҳомланиб, Шарқ тоифасида 2М телеканалида эфирга узатилган Студио 2М деб номланган Марокаш мусиқий танловида иштирок этди[3].. Марокаш ва Яқин Шарқ репертуарларининг турли қўшиқларини куйлади ва ярим финалга чиқди. Финалга чиқа олмаган бўлса ҳам, у "Аалаш Тгҳеэб" (Нега яшириняпсан?) марокашча араб тилида қўшиқ чиқара олди, бу унчалик муваффақиятли бўлмади. Шунда Доуниа ўзи орзу қилган карерага эришиш учун янада кўпроқ ҳаракат қилиши кераклигини англади. "Араб Идол" эса араб дунёси юрагига етиб бориш учун ажойиб жой эди.