Довбуш
Довбуш – украиналик режиссёр Олес Саниннинг тарихий бадиий филми бўлиб, филмда ХВИИИ асрда Олекса Довбуш бошчилигидаги Карпат қўзғолончилари ҳаракати акс эттирилган. Асосий ролларни Сергей Стрелников, Алексей Гнатковский ва Даря Плахтий ижро этган. Филм Украина кинотеатрларида 2023-йил 24-августда намойиш этилган. Натижада филм Украинанинг энг йирик ва қиммат филмларидан бирига айланди.
| Довбуш | |
|---|---|
| Режиссёр(лар) | Олес Санин |
| Продюсер(лар) | Олес Санин |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Олес Санин, Пол Волянский, Васил Портяк |
| Бастакор(лар) | Алла Загайкевич |
| Студия | Пронто Филм |
| Дистрибютор | Киноманиа, ФИЛМ.УА |
| Премера санаси |
24-август 2023-йил |
| Давомийлик | 124 дақиқа |
| Мамлакат |
|
| Тиллар | украин , поляк , румин, иврит |
| Бюджет | $3.2 миллион |
Филм сюжети
Филм воқеалари ХВИИИ аср бошларида Карпатда содир бўлади. Поляк шляхтасининг шафқациз ҳукмронлиги ҳуцулларни тоғларга қочишга мажбур қилади. Қувғинга учраган икки ака-ука Олекса ва Иван Довбушлар опришкаларга (халқ исёнчилари) айланишади. Ота-онасини ўлдирган панлардан қасос олиш мақсад қилган ака-укалар тез орада ўзаро душманларга айланадилар. Бири пулни, иккинчиси адолатни истайди. Ҳуцуллар Олекс бошчилигидаги қўзғолонни бошлайдилар.
Ролларда
- Сергей Стрелников – Олекса Довбуш
- Алексей Гнатковский – Иван Довбуш
- Дариа Плахтий – Маричка
- Агата Бузек – малика Яблуновская
- Матеуш Косcиускевич – полковник Прзелуски
- Ержи Шейбал – Жóзеф Потоcки
- Александр Мавриц – Стефан Дзвинчук
- Лузер Тверски - Баал Шем Тов
- Ростислав Держипилский – опришок Правица, Иван Довбушнинг устози
- Дмитрий Вивчарюк – опришок Забо
- Роман Ясиновский – опришок Адам
- Олег Шулга – опришок „Стрелок“
- Владимир Беляэв – Скар
- Олег Драч – граф Денгоф
- Катерина Павленко – Молфар
- Артем Милевски – корчма эгаси
Суратга олиш ишлари ва намойиш қилиниши
Суратга олиш ишлари техник сабабларга кўра, коронавирус пандемияси туфайли бир неча бор қолдирилди. Қайта суратга олиш ишлари 2021-йилнинг баҳорида бошланган ва Карпат тоғларида бўлиб ўтган[1]. Филм премераси дастлаб 2021-йилнинг кузига режалаштирилганди, кейинчалик эса 2022-йилнинг баҳорига кўчирилди[2], аммо Россиянинг Украинага ҳарбий бостириб кириши туфайли филм фақат 2023-йил 24-августда Украина кинотеатрларида намойиш этилди.
Суратга олиш ишлари Карпат, Лвов, Тернопол вилояти ва Киевда бўлиб ўтган. Локациялар орасида Лвов вилоятидаги қадимий қал’алар (хусусан, Свиржский) ва ХВИИИ асрнинг биринчи ярми даври муҳитини яратишга имкон берадиган бошқа тарихий обектлар мавжуд[3].
Филмнинг бюджети тахминан 120 миллион гривна (3 миллион доллардан ортиқ) бўлиб, шундан 65 миллиони Украина давлат кино агентлиги томонидан берилган. Тасвирга олиш учун 1000 дан ортиқ либослар тикилган бўлиб, улар устида 3000 дан ортиқ костюм дизайнерлари ишлашган, суратга олиш жараёнида бир вақтнинг ўзида иштирок этганлар сони 600 га яқин кишини ташкил этган[4].
Манбалар
- ↑ Олег Вергеліс. „«Довбуш» – повернення легендарного опришка. Головна кінопрем’єра року“ (ук). «Главком» (2021-йил 20-феврал). 2021-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-июн.
- ↑ „Старт прокату фільму «Довбуш» перенесено на 2022 рік“. 2021-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-сентябр.
- ↑ „«Довбуш» – повернення легендарного опришка. Головна кінопрем’єра року“ (ук). «Главком» (2021-йил 20-феврал). 2021-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-июн.
- ↑ „Кримінальні розбірки гуцулів у краєвидах Карпат: як глядачі сприйняли український блокбастер "Довбуш"“ (ук). ФОКУС (2023-йил 2-сентябр). 2023-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-сентябр.