Doviy
Довий (тахаллуси; асл исми Абдулҳоди Абдулаҳад ўғли) (1893 — Кобул — 1982.19.8) — афғон маърифатпарвар шоири, давлат ва жамоат арбоби. Илк шеърий китоби ("Тошқин", 1945) пушту тилида ёзилган. Садриддин Айнийнинг "Мозий ва ҳол" ("Ўтмиш ва бугун") номли шеърига татаббу сифатида "Жаридалар таърифи ва фойдалари ҳақида" ("Дар таъриф ва фавойиде жаройид", 1914) сарлавҳали муҳаммас ёзиб, унинг биринчи мисрасида Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875—1919) томонидан Самарқандда нашр этилган "Ойина" журнали (1913—15) ҳақида ижобий фикр билдиради. Маърифатпарварлик мавзуидаги "Бад набуд" ("Ёмон бўлмасди", 1917), "То ба кай?" ("Қачонгача?", 1918) ҳамда эркпарварлик рухида ёзилган "Булбуле герефтор" ("Тутқун булбул", 1917) номли шеърий асарлари шуҳрат қозонган. Д. 1920— 21 йиллар Афғонистоннинг Бухоро Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси вазифасида ишлаган, 1923-йилда эса у Афғонистон ҳукуматининг фавқулодда ҳайъати раҳбари сифатида иккинчи бор Бухорога келиб, расмий кишилар билан музокаралар олиб борган. Бу сафарлари чоғида Д. Бухоро жадидлари билан мулоқотда бўлган. Абдурауф Фитрат (1886—1938) у ҳақда яхши фикрда бўлган. Д. сиёсий, ижтимоий, адабий мавзуларда ёзилган 20 дан ортиқ китоб, рисола ва таржималар муаллифи ҳисобланади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Иномхўжаев Р., Афғонистон маърифатпарварлик адабиёти очерклари, Т., 1999.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |