Довудбек, Чағрибек (? -1061) - Марв ва Хуросон ҳокими (1037—1061). Салжуқийлардан. Жанд ҳокими Мекойилнинг ўғли, Салжуқнинг набираси. Довудбек отаси вафотидан сўнг амакиси Ёбғу (Пайғу) ва акаси Тўғрулбек билан 985-йил сомонишшр ҳузурига келиб, Ҳйп қишлоғи атрофида истиқомат қилган. 1029-йил қорахонишшраян бўлган Бухоро ҳокими Алитегин билан салжуқийлар ўртасида низо келиб чиққан; Алитегиннинг фармонига кўра унинг лашкарбошиси Алп қора (Салжуқнинг набираси) Юсуфни ўлдирган. Илгари Алитегиннинг ўзи Юсуфни Инонч-Пайғу унвони билан ўзининг хизматидаги турклар устидан раҳбар қилиб тайинлаганди, 1030-йил марҳумнинг амакиваччалари Тўғрул ва Довудбек қўзғолон қилиб, Алп қора ва унинг 1000 жангчисини қатл этадилар. Алитегин фарзандлари билан уларга қарши чиққан, аҳоли ҳам уларни қўллаб-қувватлаган. Туркманлар тўла мағлубиятга учрашган, уларнинг мол-мулклари мусодара қилинган, аёллари ва болаларининг бир қисми асир олинган; ноиложликдан Довудбек акаси билан Хоразм ҳокими Ҳорун ибн Олтунтош паноҳига ўтган. Ҳорун Масъуд Ғазнавий уюштирган фитна оқибатида ўлдирилгач (1035), Довудбек акаси билан Хуросон томонга ўтиб кетган. Довудбек ва Тўғрулбек бошчилигидаги туркманлар Масъуд Ғазнавий устидан жангда ғолиб чиққач, Нишопурда имзоланган шартнома (1035)га кўра Тўғрулбек Нисога, Ёбғу Фаравага ва Довудбек Даҳистонга ҳукмдор (волий) қилиб тайинландилар. Уларга деҳкон унвони ва волийлик мансабига муносиб совғалар берилди. 1037-йилда Марвда Довудбек номи билан танга зарб қилинади. 1040-йил Данданакон жангидан сўнг салжуқийлар Хуросонни, 1043-йил Хоразмни забт этдилар. 1059-йил ғазнавийлардан Иброҳимбек билан Довудбек ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, Балх Довудбек қарамоғига ўтган. Довудбек вафотидан сўнг салжуқийлар давлатининг Шарқий қисмига унинг ўғли Алп Арслон ҳукмдор бўлиб қолди[1] [2].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Довудбек“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ч-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил