Дозатор — суюқ ва сочилувчан моддалар массаси ёки ҳажмини автоматик тарзда ўлчайдиган (дозалайдиган) қурилма. Д.нинг оғирлик ва ҳажмий, даврий (дискрет) ва узлуксиз ишлайдиган, дастаки ва автоматик бошқариладиган, бир ва кўп компонентли хиллари бор. Даврий ишлайдигани технологик жиҳозлар тик ўрнатилган ҳолларда, узлуксиз ишлайдигани ётиқ ўрнатилган ҳолларда қўлланади. Д.лар таъминлаш, қабул қилиш, ўлчаш қурилмалари (датчик), қайд қилиш ва ростлаш тизими ҳамда ижро этувчи қурилмалардан иборат. Д. хом ашёни те-жаш, материаллар иерофини камайтириш ва б.га имкон беради. Д. қурилиш ва савдо корхоналарида, озиқ-овқат саноати ҳамда дори тайёрлаш ва б.да қўлланади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил