Соғлиқни сақлаш физикаси ва нурланишдан ҳимоя қилиш соҳаларида радиация дозиметрияси , одатда инсон танаси томонидан ютилган ионлаштирувчи нурланиш дозасини ўлчаш, баҳолаш деганидир. Нурланиш дозаси- ички ҳамда ташқи ютилган ёки нафас олаётганда радиоактив моддалар, радиация манбалари томонидан ютилган нурланишни баҳолашда қўлланади.

Ички дозиметрияни баҳолаш турли хил мониторинг, биологик-таҳлил қилиш ёки радиациявий тасвирлаш усулларига таянади, ташқи дозиметрия эса дозиметр ёрдамида ўлчовларга асосланади ёки бошқа радиологик ҳимоя воситалари томонидан ўтказилган ўлчовлар орқали аниқланади.

Дозиметрия радиациядан ҳимоя қилиш учун кенг қўлланади ва мунтазам равишда нурланиш мавжуд ёки радиация хавфи бор деб таҳмин қилинганган жойларда, масалан, Уч мил ороли, Чернобил ёки Фукусимадаги радиациявий ҳодисалардан кейин хизмат ходимларининг ҳолатини кузатиш учун қўлланади. Умумий қабул қилинган доза гамма нурланишини ўлчаш, радиоактив заррачалар мониторинги ва радиоактив ифлосланиш даражасини ҳисобга олиш каби турли кўрсаткичлар бўйича ўлчанади ва ҳисобланади.

Радиация дозасини ўлчаш

Ташқи доза

Ионлаштирувчи нурланишлардан ютилган дозаларни ўлчашнинг бир неча усуллари мавжуд. Радиоактив моддалар билан касбий алоқада бўлган ёки нурланишга дучор бўлиши мумкин бўлган одамлар мунтазам равишда ўзи билан шахсий дозиметрларни олиб юришади. Улар қабул қилинган дозани қайд этиш ва кўрсатиш учун махсус мўлжалланган. Анъанавий дозиметр, булар кузатилаётган шахснинг ташқи кийимига маҳкамланган қулфлар бўлиб, уларда кино нишони дозиметрлари деб номланувчи фотографик плёнка мавжуд эди. Улар термолуминесанслар дозиметри ёки оптик стимуляция қилинган луминесанс (ОСЛ) нишонларидан фойдаланадиган ТЛД нишони каби бошқа қурилмалар билан алмаштирилди.

Ички доза

Ички нурланиш ўлчаш- инсон танасига радионуклидларни қабул қилиш натижасида қабул қилинган дозани баҳолаш учун қўлланади.

Экологик дозиметрия

Атроф-муҳит дозиметрияси атроф-муҳити сезиларли нурланиш дозасини яратиши мумкин бўлган жойларда қўлланади. Бунга мисол сифатида радон мониторингини келтириш мумкин. Радон – ураннинг парчаланиши натижасида ҳосил бўлган радиоактив газ бўлиб, у ер қобиғида турли миқдорларда мавжуд. Баъзи географик ҳудудлар, асосий геология туфайли, доимий равишда эр юзасига кириб борадиган радонни ҳосил қилади. Баъзи ҳолларда газ тўпланиши мумкин бўлган биноларда доза сезиларли бўлиши мумкин. Бинода яшовчилар олиши мумкин бўлган дозани баҳолаш учун бир қатор махсус дозиметрия усуллари қўлланади.

Доза ўлчовлари

СИ бирликларида ташқи нурланишдан ҳимоя қилиш дозалари
СИ нурланиш дозаси бирликларининг ўзаро боғлиқлигини кўрсатадиган график

Саломатлик учун стохастик хавфни ҳисобга олиш учун ютилган дозанинг жисмоний миқдорини эквивалент ва самарали дозаларга айлантириш учун ҳисоб-китоблар амалга оширилади, уларнинг тафсилотлари радиация турига ва биологик контекстга боғлиқ. Радиациявий ҳимоя ва дозиметрияни баҳолашда қўлланиши учун (ИCРП) ва Радиация бирликлари ва ўлчовлари бўйича Халқаро комиссия (ИCРУ) нурланишларни ҳисоблаш учун ишлатиладиган тавсиялар ва маълумотларни нашр этди.

Ўлчов бирликлари

Радиация дозасининг бир қанча ўлчов бирликлари мавжуд, шу жумладан ютилган доза (Д) ва у қуйидагилар билан ўлчанади:

  • грей (Гй)-масса бирлиги учун ютилган доза қиймати, шунингдек (Ж ·кг −1)
  • эквивалент доза (Ҳ)-Зивертларда (Зв) ўлчанади
  • Эффектив доза (Э)- зивертларда ўлчанади
  • Керма (К) грей билан ўлчанади
  • доза майдони қиймати (ДАП)-грей сантиметрда2 да ўлчанади
  • доза узунлиги қиймати (ДЛП)-грей сантиметрда ўлчанади
  • рад – 1 рад = 0,01 Гй = 0,01 Ж/кг сифатида белгиланган ютилган нурланиш дозасининг эскирган бирлиги
  • Рентген – рентген нурларининг таъсир қилиш учун эски ўлчов бирлиги

Ҳар бир ўлчов одатда оддийгина „доза“ деб таърифланади, бу чалкашликка олиб келиши мумкин. СИ бирликлар системасида бўлмаган бирликлар ҳали ҳам қўлланади, айниқса АҚШда, доза кўпинча радларда ва доза эквиваленти ремларда ўлчанади. Таърифга кўра, 1 Гй = 100 рад ва 1 Св = 100 рем.

Эффектив доза

Эффектив доза – бу стохастик таъсирларнинг пайдо бўлишининг қабул қилиниши мумкин бўлмаган даражадан паст бўлишини ва тўқималар реакцияларининг олдини олиш учун таъсир қилиш чегараларини белгилаш учун ишлатиладиган радиологик ҳимоя учун марказий доза миқдори.[1]

Самарали доза аҳолининг ўртача кўрсаткичи бўлган „референт“ шахс учун стохастик хавфларни баҳолаш учун ишлатилади.

Турли органлар учун оғирлик омиллари [2]
Органлар Тўқималарнинг оғирлик омиллари
ИCРП30(И36)



1979 йил
ИCРП60(И3)



1991 йил
ИCРП103(И6)



2008 йил
Жинсий безлар 0,25 0,20 0,08
Қизил суяк илиги 0,12 0,12 0,12
Йўғон ичак - 0,12 0,12
Ўпка 0,12 0,12 0,12
Ошқозон - 0,12 0,12
Кўкрак 0,15 0,05 0,12
Қувиқ - 0,05 0,04
Жигар - 0,05 0,04
Қизилўнгач - 0,05 0,04
Қалқонсимон без 0,03 0,05 0,04
Тери - 0,01 0,01
Суяк юзаси 0,03 0,01 0,01
Туприк безлари - - 0,01
Мия - - 0,01
Тананинг қолдиғи 0,30 0,05 0,12

Фон радиацияси

Инсон учун дунё бўйлаб йиллик ўртача фон дозаси 3,5 мСв ни ташкил қилади [1], булар асосан космик нурланиш ва ердаги табиий изотоплар орқали ҳосил бўлади . Аҳоли учун радиация таъсирининг энг катта ягона манбаи бу табиий радон газидир, бу йиллик фон дозасининг тахминан 55% ни ташкил қилади. Тахминларга кўра, радон Қўшма Штатлардаги ўпка саратонининг 10% ига сабаб бўлади.

Радиация таъсирини мониторинг қилиш

Юридик дозиметрия натижаларининг ёзувлари, одатда, улар қўлланилаётган давлатнинг қонуний талабларига қараб, маълум вақт давомида сақланади.

Тиббий радиация таъсири мониторинги – бу радиология ускунасидан доза маълумотларини йиғиш ва тиббий ҳолатларда кераксиз дозани камайтириш имкониятларини аниқлашга ёрдам бериш учун маълумотлардан фойдаланиш амалиётидир.

Шунингдек:

  • Ҳисоблаш инсон фантоми
  • Радоннинг соғлиққа таъсири
  • Радиация дозасини қайта тиклаш

Ушбу мақола Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университиэти Физика факултети талабаси Шодиева Шоҳиста томонидан Wикитаълим лойиҳаси доирасида инглиз тилидан таржима қилинди.

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. ↑ ИCРП публиcатион 103, параграпҳ 112
  2. ↑ УНСCЕАР-2008 Аннех А (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-10-20 санасида архивланган) паге 40, табле А1, ретриэвед 2011-7-20