Dozimetriya nazorati
Дозиметрия назорати - шахсий таркиб, қурол-яроғ, жанговар техника, транспорт воситалари, ҳарбий анжомлар, озиқ-овқат, сув ва муайян ҳудуднинг радиоактив моддалар билан заҳарланганлик даражасини аниқлаш учун ўтказиладиган тадбирлар мажмуи. Д. н. нурланиш ва радиоактив заҳарланишни назорат қилишга бўлинади. Нурланиш Д. н. шахсий таркиб радиоактив моддалардан заҳарланган жойларда ҳаракат қилганида ёки бошқа шароитларда юққан радиация дозасини ўлчашдан иборат. Унинг маълумотларига қараб шахсий таркибнинг радиоактив нурланишдан заҳарланишини олдини олиш чоралари кўрилади. Радиоактив заҳарланиш Д. н.да шахсий таркиб, қурол-яроғ., жанговар техника, транспорт воситалари, ҳарбий анжомлар, озиқ-овқат ва сувнинг радиоактив моддалар билан заҳарланиш даражаси ўлчанади. Унинг маълумотларига кўра шахсий таркибни санитария текширувидан ўтказиш, қурол-яроғ, техника анжомларини зарарсизлантириш чоралари белгиланади. Бундай Д.н. қўшинлар заҳарланган зонадан чиқарилганидан кейин ўтказилад
Радиоактив зарарланиш шароитида аҳоли овқатланишини ташкиллаштириш. Ифлосланган ҳудудлардаги аҳолининг оптимал овқатланишини ташкил этиш рационал овқатланишнинг асосий талаблари асосида атроф-муҳит шароитлари ва элементар адаптациянинг асосий йўналишларидан келиб чиққан ҳолда бажарилиши лозим. Ифлосланган ҳудудлардаги болалар ва катталарнинг овқатланиш рационининг асосий қоидаларини бажариш қуйидагилардан иборат:
• оқсиллар улушини асосан ҳайвонлардан олинган оқсиллар ҳисобига рацион калориялилигининг 15 фоизигача кўпайтириш (улар умумий оқсил тушишининг 60 фоизини ташкил этиши лозим);
• ёғ тушиши рацион калориялилигининг 30 фоизигача чеклаб қўйилишини ўсимликёғлари миқдорини умумий ёғ тушишининг 30 фоизигача камайтириш ҳисобидан амалга оширилиши (бу рациондаги ПТЙОК пасайишига олиб келади);
• рациондаги антиоксидант витаминлар: Э, С, А витаминлари, п - каротин, биофлавоноидлар миқдорини ёшга оид ме’ёрларга нисбатан 20 - 50 фоизгача ошириш;
• овқат толалари миқдорини 20 - 30 фоизгача ошириш; • минерал моддалар: калсий, калий, ёд, магний, темир, селен ошиқча тушишини та’минлаш; Аҳолини тавсия этилган озиқа моддалари ва қувват билан та’минлаш учун рационни тузишнинг қуйидаги қонун-қоидалари назарда тутилиши керак:
• рациондатўлақонли оқсиллар, А витамини, темир, микроэлементлар манбалари - гўшт, парранда гўшти, балиқнинг ёг'сиз турлари, ич маҳсулотлари етарлича бўлиши;
• овқатланишда С витамини, П - каротин, калий, овқат толалари, органик кислоталар м анбалари боМган сабзавотлар, м эвалар ва ошкўклардан кенг фойдаланилиши; ҳар куни эти билан бирга олинган шарбатлар ичиш; • ҳақиқий калсий ва тўлақонли оқсил манбаи бўлган сут, творог, пишлоқни етарлича исте’мол қилиш;
• рационга ёд, алгинатлар, микроэлементлар манбаи боМган денгиз маҳсулотлари (денгиз балиғи ва сут ўтлари)ни киритиш.
Профилактика маҳсулотларидан умумий овқатланиш тизимида ва уй шароитида фойдаланиш имконияти аҳолини кимёвий таркибий қисми ва қувватий қийматига кўра гигиена талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар тўпллами билан амалда ҳақиқий та’минлаш вазифасини енгиллаштиради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |