Drabbl
Драббл – бу энг кўпи 100 та сўздан иборат кичик бадиий асар[1][2][3][4]. Драббл жанрининг мақсади қисқалик ҳамда ёзувчининг воқеани чекланган доирада қизиқарли ва маъноли тасвирлаш маҳоратини синашдир.
Тарихи
Ушбу атама 1980-йилларда Англияда илмий фантастика мухлислари томонидан яратилганлиги айтилади. Монтй Пйтҳоннинг 1971-йилги „Улкан қизил китоб“ асаридан олинган ушбу атама билан номланган 100 та сўздан иборат жанр кўринишига эса Бирменгем университетининг социология бўлими томонидан асос солинган[5][6]. Китобда „Драббл“ сўзи биринчи бўлиб роман ёзган иштирокчи ғолибга айланадиган сўз ўйинини англатган. Ушбу ўйинни реал ҳаётга мослаштириш мақсадида у 100 та сўздан иборат бўлиши тасдиқланади. Франсуз ёзувчиси Фéлих Фéнéон ўзининг ноувеллес эн троис лигнес (уч сатрли ҳикоялар) билан ушбу янгиликнинг илк номёндаси ҳисобланади.
Драббл мусобақаларида иштирокчиларга мавзу ва маълум бир вақт берилган. Драббл мусобақалари ва, умуман, драбллар одатда илмий-фантастика ҳамда фантастик асар мухлислари орасида машҳур бўлган. Беccон Публиcатионс нашриёти уч йирик ҳажмли лойиҳа ишга тушуради: Роб Меадес ва Давид Wаке томонидан нашр қилинган Драббл лойиҳаси (1980) ва Драббл ИИ: Жуфт аср (1990); Давид Ж. Ҳоwе томонидан нашр этилган Драббл (1993).
Мисоллар
Лоис МcМастер Бужолд томонидан ёзилган Cрёбурн романининг охирги қисми турли қаҳрамонлар нигоҳидан айтиладиган 5 та давомий драббллар билан якунланади[7][8]. Жаке Библе эса ўзининг Деад Меч ромонини бошдан охиригача драббл кўринишида ёзиб чиқади[9].
100 Wорд Сторй – онлайн адабий журнал бўлиб, 2011-йилда Грант Фаулкнер ва Лйнн Мунделл томонидан асос солинган[10]. Ушбу журнал роппа-роса 100 та сўздан иборат ҳикояларни чоп этади.
Фантастик 55
Ўхшаш тушнчага эга Фантастик 55 энг кўп 55 сўздан иборат ёки айнан 55 та сўздан иборат фантастик асарни англатади[11]. Унинг келиб чиқиши Неw Тимес газетаси томонидан ташкил этилган ҳикоя ёзиш мусобақасига бориб тақалади[12]. Унинг ғояси эса Неw Тимес асосчиси ва ношири Стеве Мосс ҳисобланади[13].
Талаблар
Адабий асар Фантастик 55 сифатида бўлиши учун қуйидагилар зарур:
- 55 та ёки камроқ сўзлардан иборат бўлиши;
- Асар воқеалари юз берадиган жой;
- Бир ёки ундан ортиқ қаҳрамонлар;
- Бироз қарама-қаршилик ва зиддиятлар;
- Асар учун ечим.
Шунингдек, ҳикоянинг сарлавҳаси умумий сўзлар ҳисобига қўшилмайди, шундай бўлсада, 7 та сўздан ошмаслиги керак.
Манбалар
- ↑ „Wиннерс намед ин WЛУ драббле cомпетитион“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-05-15 санасида архивланган), Wатерлоо Регион Реcорд, Оcтобер 1, 2011.
- ↑ "Флаш фиcтион: 'Интенсе, ургент анд а литтле эхплосивеъ", Тҳе Ириш Тимес, Оcтобер 26, 2011, cопй аваилабле ҳере фром ҲигҳБеам Ресеарч (субсcриптион реқуиред).
- ↑ Сараҳ Wомер, „АWC профессор импрессед бй шорт сторй энтриэс“, Юма Сун, Деcембер 21, 2011.
- ↑ "Флаш Фиcтион". Тҳе Энcйcлопедиа оф Сcиэнcе Фиcтион. 21-декабр 2011-йил. ҳттп://www.сф-энcйcлопедиа.cом/энтрй/флаш_фиcтион. Қаралди: 2-июн 2012-йил.
- ↑ „Wиннерс намед ин WЛУ драббле cомпетитион“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-05-15 санасида архивланган), Wатерлоо Регион Реcорд, Оcтобер 1, 2011.
- ↑ "Флаш Фиcтион". Тҳе Энcйcлопедиа оф Сcиэнcе Фиcтион. 21-декабр 2011-йил. ҳттп://www.сф-энcйcлопедиа.cом/энтрй/флаш_фиcтион. Қаралди: 2-июн 2012-йил.
- ↑ Т К Кенён. „РЕВИЭW: 'Cрёбурн (А Милес Воркосиган Новел)' бй Лоис МcМастер Бужолд“. СФ Сигнал (2011-йил 22-сентябр). 2019-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 2-июн.
- ↑ Фред Cлеавер.. „Сcиэнcе фиcтион боокс“ (2010-йил 21-ноябр). Қаралди: 2012-йил 2-июн.
- ↑ „Wҳат'с А Драббле?“ (эн-УС). Жаке Библе Фиcтион (2010-йил 10-январ). Қаралди: 2017-йил 9-май.
- ↑ „Флаш! Фиcтион! - Тҳе Ревиэw Ревиэw“. www.тҳеревиэwревиэw.нет. 2015-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 28-март.
- ↑ Рон Wиггинс. „ПАПЕР CҲАЛЛЕНГЕС WРИТЕРС ТО МАКЕ А ЛОНГ СТОРЙ СҲОРТ“ (2001-йил 11-октябр). 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 7-июн.(субсcриптион реқуиред)
- ↑ „Мини- éс махирегéнек“ (ҳу) (2011-йил 27-июн). Қаралди: 2012-йил 7-июн.
- ↑ НЕW ТИМЕС ПУБЛИСҲЕР ДИЭД ОФ ЭПИЛЕПСЙ (2005-йил 17-май).