Драҳмий — тиббиётда кўп қўлланиладиган оғирлик ўлчов бирлиги. Беруний ва Ибн Синолар ўз асарларида бу ўлчов бирлигидан фойдаланганлар. Улар қўллаган Д.нинг оғирлиги 4,25 г га тенг бўлган. Бошқа манбаларда 1 Д. юнон Д.сига, яъни 3,3105 г га тенг эканлиги кўрсатилган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил