Dramatik tur
Драма — саҳна учун мослаб ёзилган асар ҳисобланиб, унинг асосий тасвир предмети — ҳаракат, у обектнинг пластик образини яратади, драмада субект — ижодкор шахси ҳам обектга синдириб юборилади. Демак, драманинг бошқа турлар яъни лирика ва эпик турдан фарқи унинг саҳна учун мўлжаллаб ёзилганлигидир. Шунга кўра, драмадаги ҳаракат — сужет воқеалари макон ва замонда чекланган бўлади. Ижро вақтига сиғиши учун асарнинг кескин низолар устига шиддатли сюжет билан қурилиши талаб қилинади. Драматург асарни ёзиш вақтидаёқ унинг ижро вақтига сиғиш ёки сиғмаслиги ҳақида қайғуриши муҳимдир. Шунга кўра, дарматик асарда воқеалар ривожи шиддаркор кечиши заруратга айланади. Бундан ташқари, дарматик асардаги сужет воқеалари юз берадиган макон ҳам чекланган бўлади ва ёзувчи шуни ҳам ҳисобга олиб, асарни ёзиши даркор. Боз устига, ҳаракат маконий ўзгаришлар билан ҳам чекланган, яъни асар воқеалари кўпи билан тўрт ёки беш жойда содир бўлиши керак. Масалан, Чўлпоннинг „Ёрқиной“ драмасидаги воқеалар 5 жойда: Ўлмас ботирнинг қўрғон боқчаси, ббошқа бир боқча, Нишобсой бегининг боқчаси, шу бекнинг ҳарам уйларидан бири, Пўлатнинг қароргоҳи ва хон саройида кечади. Одатда, бир парда давомида содир бўладиган воқеалар бир жойда кечиши, сужет воқеалари айнан ана шу жойлар билан боғлиқ ҳолда рўй беришини ҳисобга олсак, бу нарса драматик асарнинг қурилишини белгилайдиган асосий омиллардан бири бўлиб қолишини кўришимиз мумкин[1].
Драматик турнинг асосий жанрлари
•Драма[сайт ишламайди](„драма“ атамаси ҳам адабий тур маъносида, ҳам ўша турнинг бир жанри маъносида қўлланади)
Юқоридаги асосий жанрлардан ташқари кичик драматургик жанрлар, шунингдек, турли жанр модификациялари ҳам мавжуд. Жумладан, жанр модификацияси сифатида мусиқали драма, комедияли драмани киритишимиз ҳам мумкин.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Дилмурод Қуронов. „Адабиёцҳуносликка кириш“ (о'збекча). н.зиёуз.cом. Қаралди: 16-декабр 2022-йил.[сайт ишламайди]