Драматургия (юн. драматургиа) — 1) муайян санъаткор, давр ва халққа мансуб драматик асарлар мажмуи. Масалан, Ҳамза, Фитрат драматургияси, антик давр драматургияси, Уйғониш даври драматургияси, инглиз драматургияси, ўзбек драматургияси ва бошқалар; 2) кино ва спектаклнинг образли талқини консепсияси. Театр драматургияси бадиий драма асосида юзага келган, лекин ҳозирги театрда у режиссёр ссенарийсини ёрдамида амалга оширилади. Киносанъат учун ссенарий шаклидаги драматургия хос (яна қ. Драма).

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жил драматургия Тошкент, 2000-йил