Драва — Европадаги дарё, Дунайнинг ўнг ирмоғи. Узунлиги 749 км, ҳавзасининг майд. 40,4 минг км2. Алп тоғлари (Италия ва Австрия ҳудуди)дан бошланади. Асосан Ўрта Дунай текислигидан (Словения ва Хорватия)дан оқади. Ёз ва куз ойларида тошади, қишда суви камаяди. Қуйилиш жойида ўртача сув сарфи 610 м’/сек. Д.га йирик ГЕСлар қурилган. Қуйилиш еридан Филлах ш.гача (650 км масофада) кема қатнайди.

Драва


Давлат

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил