Дравид тиллари

Дравид тиллари - Ҳиндистон ярим ороли ва унга қўшни ҳудудлардаги тиллар оиласи. Асосан Ҳиндистоннинг жанубий штатларида, шунингдек, Покистон, Жанубий Афг'онистон, Шарқий Эрон (брахуи тили)да, қисман Шри Ланка, Жанубий Шарқий Осиё мамлакатлари, Ҳинд ва Тинч океанлар оролларида ва Жанубий Африкада тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 210 млн. кишидан ортиқ бўлиб (ўтган аср охирлари), уларнинг 95%и атиги 4 тилда гаплашади телугу (шри андҳра) тилида 75 млн.дан, тамил тили 65 млн.дан ортиқ, малаялам тили 40 млн.га яқин, каннада (ёки каннара) тилида 35 млн.дан ортиқроқ киши. Ушбу тиллар тегишли равишда Андҳра Прадеш, Тамилнад (Мадрас), Керала, Майсур штатларининг расмий тилларидир. Дравид тилларининг бошқа тил оилалари билан генетик алоқалари аниқ эмас. Инглиз олими Р. Колдуэлл тахминига кўра, бу тилларнинг урал тиллари билан яқин қариндошлиги бор.

Дравид тилларининг генетик таспифи тўлиқ ишлаб чиқилмаган. ХИХ аср — ХХ аср нинг 1-ярмида Р.Коддуэлл ва норвег олими С.Коновлар таснифи буйича Дравид тиллари 3 та: жан., марказий ва шим. гуруҳларга, ҳинд олими Б. Кришнамурти тасни-фига кўра 2 гуруҳга ажратилали. Рус олими М.С.Андронов эса Дравид тилларини қуйидаги 7 гуруҳга ажратади: шим.-ғарбий (Ҳиндистон ҳудудидан ташқарида тарқалган брахуи ёки брагуи тили), шим.-шарқий (гурукҳ. малто), марказий (коламй, паржи. найки, гадаба), гондвана (гонди, конда, пенго, манда, куп, куви), жан.-шарқий (те-лугу), жан.гарбий (тулу, корага, беллари) ва жан. (тамил, малаялам, кан-нада, тода, кота, кодагу ва бошқалар).

Дравид тиллари фонетик тизимида қисқа ва чўзиқ унлидар (5 жуфт) фарқланади, турли сифатларга эга бўлган 18 ундош мавжуд; сўз боши ва охирида одатда ун-лилар ва баъзи ундошларгина кела олади, сўз ўртасидаги ноқулай товуш қўшилмалари элизия, ассимиляция каби фонетик ҳодисалар, эвфоник товуш ва бўгинлар ёрдамида бартараф этилади; фопематик ургу мавжуд эмас. Морфология соҳасида суффиксал аг-глютинация устуворлик қилади; асл дравидий ўзаклар бир буғиплидир; морфемалар запжирида ўртача 3—4 тадан максимал 9—10 тагача морфема бўлиши мумкигг. Отларда сон (бирлик ва кўплик), кслишик (турли тилларда 4—5 тадан 10—11 тагача шаклга эга), жинс (баъзи гилларда 2 та, баъзиларида 3 га) категорияларига эга. Сифатлар аксар ҳолларда ўзгармас шаклли бўлиб, улардаги белги даражалари синтактик усулда ифодаланади. Феълларда ўтимли ва ўтимсиз, бўлишли ва бўлишсиз шакллар фарқлапади; замогг, майд, шахс ва сон кацгориялариииггг узига хос сўз ўзгартирувчи қўшимчалари бор, нисбатлар фарқланмайди. Ёрламчи еўзлар генетик жиҳатдан мустақил сўзлар билан ўзаро алоқадордир. Асосий сўз ясаш уеуллари суффиксация ва сўз қўшишдир. Дравид тиллари синтаксиси уларга ўхшагн қурилишга эга бўлган бошқа тиллар (туркий тиллар, мўғул тиллари ва бошқалар) синтакснси билан кўплаб умумий типологпк белгиларга эга.

Дравид тилларидан телугу, тамил, малаялам, капнада ва тулу тиллари браҳмиттх жан. шакллари асосида, брахуи тили эса араб графикаси асосида яратилган ёзувдап фойлаланади, бошқа Дравид тиллари ўз ёзувига эга эмас.

Адабиёт

  • Зо1’раф Г.А., Язмки Ипдии, пакисзапа, Сеилона и Нспала, М., 1960: Анд-роиов М.С., Драпилийские язмки, М., 1965; Анлропов М.С., Сравпителиая грамматика дравидийских язнков, М., 1978. Абдуваҳоб Мадвалиев.