Дрена (инг. драин — қуритмоқ, зах қочирмоқ) — тупроқ-грунтдаги ортиқча сувларини йиғиш ва чиқариб ташлаш ҳамда тупроқ аэрациясини яхшилаш учун қуриладиган ёпиқ канал (қувур). Д. коллектор-дренаж тармоғининг сув сатҳини тартибга солиш қисмидаги бирламчи бўғиндир. Доимий ёки муваққат бўлади. Доимий Д. мунтазам дренаж учун, муваққати эса ер шўрини ювиш даврида қурилади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил