Drenaj mashinalari
Дренаж машиналари - қишлоқ хўжалигида экин майдонларининг ҳолатини яхшилаш мақсадида сизот сувлари сатҳини пасайтириш, уларни тўплаш, яъни очиқ зовурлар қазиш ва дренлар ётқизиш (дренаж қуриш) учун фойдаланиладиган машиналар. Доимий ва муваққат дренаж қуриш машиналарига бўлинади. Доимий дренаж қуриш машиналари вазифасига қараб эни ка-мида 0,5 м ли хандақ (траншея) қазиб, кетидан дренаж (сопол) қувур ётқизадиган; эни 0,1—0,4 м ли тор хандақ қазиб, бир йўла сопол (диаметри 100 мм) ёки пластмасса (диаметри 75 мм гача) қувурлар ётқизадиган; тупроқни тилиб, эни 0,2 м гача бўлган тир-қиш тубига пластмасса қувурлар ётқи-задиган хилларга бўлинади. Д. м. ер қазиб, хандақ очувчи (занжирли кўп чўмичли, роторкуракли, шнекли, занжир-куракли) ёки тилиб тирқиш очувчи (пичокли) иш органи ва хандақ (тирқиш) тубига дренаж қувурлар ётқизувчи мосламадан иборат. Хандақ чуқурлиги оғир қумоқ ерда 0,8— 1 м, ўртача аралаш тупрокли ерда 1,0— 1,2 м ва торфли ерда 1,5—1,8 м қазилади. Қувурларни узунасига зарур нишабликда ётқизиш учун Д. м. хандақ очувчи иш органларини бошқарувчи нишаблик автомати билан жиҳозланади. Муваққат дренаж кури ш машиналари сизот сувли оғир қумоқ ерларда 0,7—1,5 м чуқурликда дренаж туйнук ёки торфли ерларда 1,2—1,5 м чуқурликда дренаж тирқишлар ясайди. Д. м. тракторнинг орқасига осиладиган пичоқ ва дрендан иборат. Босим остида сув юбориб, дренаж қувурларни чўкиндилардан тозалайдиган машиналар ҳам Д. м. туркумига киради.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |