Drenaj oqimi
Дренаж оқими — муайян вақт давомида мелиорацияланадиган майдондан коллектор-дренаж тармоғи (ёки унинг қисмлари) орқали чиқариб юбориладиган сув ҳажми (ёки сарфи); л/с, м3/с, м3/га билан (ой, йил ва б. учун) ифодаланади. Д. о. миқдори грунтнинг сув ўтказиш имконияти, майдонни дренажлаш даражаси, коллектор-дренаж тармоғи чуқурлиги, грунт сувларининг тўйиниш шароити, дренаж: оқими модули миқдори ва б. омилларга боғлиқ. Суғорма деҳқончилик зоналари учун ерларнинг қулай мелиоратив ҳолатини таъминловчи Д. о. миқдори сугоришга берилган сувнинг 15—35% ини ёки йилига 1,5—10,0 м3/га ни ташкил этади (қаранг Ерларнинг мелиоратив ҳолати). Дренажни лойиҳалашда Д. о. турли усуллар билан аникла-нади. Ўртача йиллик ва ўртача ойлик Д. о. миқдори сув баланси ҳисоблари асосида топилади. Ишлаб турган коллектор-дренаж тармоғи тизимларида Д. о. гидрометрик постларда сув сарфини ўлчаб ёки оқим модули миқдорини топиш мақсадида унинг айрим элементлари ишини ўрганиш йўли билан аниқланади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |