Дренаж оқими модули - захи қочириладиган майдон бирлиги (гектар)га тўғри келадиган сизот (грунт) суви оқимининг миқдорий тавсифи. Д. о. м. (сд) 1 га учун л/с да ўлчанади. Д. о. м. оптимал мелиоратив режим сақланган шароитларда дрена ва коллекторлардаги сув сарфини аниклашда фойдаланилади. Суғориладиган ерларда Д. о. м. 1 га майдонга 0,15—0,40 л/с тўғри келади. Унинг қиймати ҳисоблаш (аналитик) ва тажриба (экспериментал) усуллари билан аниқланади. Грунт ва ер ости сувларининг дренаж иншоотларига энг кўп оқиб келиши даврида уларни қандай жадалликда оқизиб юбориш учун коллектордренаж тармоғининг доимий ва муваққат иншоотларини иқтисодий фойдали мутаносибликда қўллаш масаласи Д. о. м. қиймати асосида ҳал этилади.

Машариф Боқиев.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил