Drenaj quvurlari
Дренаж қувурлари — горизонтал ёпиқ дренажнинг сув йиғиш ва уни окизиб юбориш вазифаларини бажа-рувчи қисми. Д. қ. сопол, асбест-семент, бетон, темир-бетон, пластмасса, говак материаллар (пластобетон, керамзит шиша) ва б.дан ясалади. Сопол Д. қ. кенг тарқалган, унинг девори бир хил ғовакли, зангламайди ва узоқ муддат чидайди (тажриба участкаларида улар 40 йилдан ортиқ хизмат қилади). Ҳозирги шароитларда мелиорацияда қишлоқ хўжалиги ерларидаги дренаж шохобчаларини тўла механизациялашга имкон берадиган ва технологик жараённинг узлуксизлигини таъминлайдиган эгилувчан гофрирланган (қовурғали) пластмасса қувурлар кенг қўлланилмоқда. Ўзбекистонда ернинг мелиоратив ҳолатига қараб диаметри 100—300( сопол), 160— 410, 100—250 (пластмасса), 500 (темир-бетон), 125—600 (канализация сопол қувурлари) мм ли Д. қ. ишлатилади. Д. қ. ётқизиш механизациялашган (қувурётқизгичлар ёрдамида) ва ярим механизациялашган (траншеялар драглайн экскаваторлари билан кавланади, қувурлар қўлда ётқизилади) усулларда бажарилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |