Дрейссеналар (Дреиссенидаэ) - икки паллали моллюскалар оиласи. Чиғаноғи яшил ёки қўнғир тусли бир хил ёки ҳар хил паллалардан иборат; олдинги учки қисми ингичкалашган, кейинги қисми кенгайган; қулфи тишсиз. Оёғидаги биссус иплари ёрдамида сув тубидаги нарсаларга туда бўлиб ёпишиб олади. Айрим жинсли, тухумлари сувда уруғланади. Личинкаси велигер планктонда эркин ҳаёт кечиради; кейинроқ сув тубига чўкади ва шўрланган сувларда тарқалган. Атлантика океанининг тропик қисми соҳилларида, Европа, Кичик Осиё, Қора денгиз, Каспий ва Орол денги-зининг соҳиллари яқинида тарқалган. Орол денгизида дарё Д. (Дреиссена полуморпҳа) ва Каспий Д. (Д. каспиа) сувнинг унча чуқур бўлмаган, қирғоққа яқин жойларида учрайди. Дарё Д. жуда тез кўпаяди. Уларнинг сони 1 м2 сув тубида 10000 гача, биомассаси 7 кг гача етади. 7 — 8 йил яшайди. Д. — фаол филтрловчилар; муаллақ заррачаларни чўктириб, сувнинг биологик тозаланишига имкон беради. Ёш Д. балиқлар учун озиқ. Айрим сув ҳавзаларида Д. тез кўпайиб кетиши туфайли сув ўтказадиган қувурларга тиқилиб қолиб, уларни ишдан чиқаради. Д.га қарши курашда гидротехник қурилмаларда катодли ва ултратовуш ҳимоя воситалари қўлланади.

Дрейссеналар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил