Дрезден Элба водийси – Германиядаги Саксония штатининг пойтахти Дрезден шаҳридан оқиб ўтувчи Элба дарёси бўйлаб чўзилган маданий ландшафт ва собиқ Жаҳон мероси обекти ҳисобланади. У Дрезден ҳавзасидан тахминан 20 километр (12 мил) узоқликда жойлашган. У Марказий Европанинг Элба дарёси ва унинг қуйи оқимидаги Дессау-Вöрлиц боғи билан даврда қурилган, иккита йирик маданий ландшафтлардан биридир.

Манзарали кўриниши ва меъморчилик қадриятларини ўзида мужассамлаштирган Дрезден шаҳар ҳудуди, шунингдек, дарё қирғоқлари ва унинг ён бағирлари ҳамда Элба водийси 2004-йилда УНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Бироқ, 2006-йил июл ойида у Хавф остидаги Жаҳон мероси рўйхатига киритилди ва ниҳоят 2009-йил июн ойида Wалдсчлöссчен кўприги қурилиши сабабли Бутунжаҳон мероси рўйхатидан чиқариб юборилди.

Тавсифи

Элба водийсидаги Дрезден силуэтига эга филмнäчте очиқ кинотеатри

Маданий ландшафт жануби-шарқдаги Лосчwиц туманидан, шимоли- ғарбда жойлашган Острагеҳеге текисликларигача чўзилган Элба дарёси қирғоқлари бўйлаб, Дрезден шаҳар ҳудудини ҳам ўз ичига олади. Лусатиан платосининг ўрмонли Элба ён бағирлари ва шимоли-шарқдаги Дрезден-Ҳеатҳ тоғлари водийни кучли шамоллардан ҳимоя қилади. Бу ерда ўртача йиллик ҳарорат 9,3 °C дан 10 °C гача бўлади, ҳудудда ҳатто узумчилик (Саксон виноси) ривожланган. Элба қирғоқлари ям-яшил ўтлоқлар (Элбwиэсен) билан ажралиб туради, улар мунтазам равишда юзага келадиган сув тошқинлари туфайли ҳамиша ям-яшил тусда бўлган. Ландшафт 1992-йилги Европа Иттифоқининг яшаш жойлари бўйича директивасига, кўра табиатни муҳофаза қилиш зонаси ҳисобланади, шунингдек, кўплаб кичикроқ муҳофаза қилинадиган ҳудудлар (Натурсчутзгебиэте) ҳам шулар жумласига киради

Элба водийсидаги аҳоли пунктлари ва меъморчилиги Уйғониш давридан бери Дрезденнинг Саксон қароргоҳи сифатида ривожланиб келганлигидан дарак беради. Фрауэнкирче, Семперопер, Цвингер, Дрезден қал’аси ва Дрезден собори, Саксон сайловчилари ва қиролларининг католик суд черкови, Вис-à-вис ўнг қирғоғидаги Иннере Ноустадт тумани, Давлат канслери биноси ва Япон саройи атрофидаги ҳукумат қароргоҳи сингари бир қатор жойлар ўзининг тарихий аҳамиятга эга. Неw синагога ёки Саксон ландтаги сингари яқинда қурилган бинолар ҳам ҳудуд чиройини яна-да гўзаллаштиради. Бласеwитз шаҳарнинг тарихий чекка ҳудуди бўлиб, бу ерда саноат корхоналарига эга туманлар мавжуд.

Бутунжаҳон мероси мақомининг бекор қилиниши

Wалдсчлöссчен кўприги билан Элба водийси

Водий бўйлаб тўрт қаторли Wалдсчлöссчен кўпригини қуриш режалари кўпгина бахсларга сабаб бўлди. 2006-йилда УНЕСCОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитаси Дрезден Элба водийсини хавф остидаги Жаҳон мероси рўйхатига киритди ва уни Жаҳон мероси рўйхатидан олиб ташланиши мумкинлигини эълон қилди. Қўмита расмий веб-сайти маълумотларига кўра, „Элба бўйлаб кўприк қуриш режалари мулк ландшафтининг яхлитлигига шу қадар жиддий таъсир кўрсатиши мумкинки, у энди Жаҳон мероси рўйхатидан чиқариб ташланади“ деб қарор эълон қилинган ва шу ҳулосаларга кўра уни Жаҳон мероси рўйхатидан олиб ташлашга қарор қилинган[1].

Кўприк қурилиши 2005-йилда референдумда тасдиқланган бўлса-да, шаҳар кенгаши 2006-йил 20-июлда кўприкни қуриш бўйича шартномалар бўйича тендер таклифини тўхтатишга қарор қилди. Сабаби мазкур ҳудудга яқин жойда қирилиб кетаётган кичик тақабурун кўршапалакларининг Германиядаги барча 650 таси яшаши аниқланганди. Германия судлари 2007-йилнинг ноябрида қурилишни қайта тиклаш мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилди[2].

2008-йил июл ойида УНЕСCОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитаси қурилиш тўхтатилиши ва ландшафтнинг яхлитлигини тиклаш умидида Дрезден Элба водийсини Жаҳон мероси рўйхатида сақлашга қарор қилди. Акс ҳолда, мулк 2009-йилда Жаҳон мероси рўйхатидан ўчирилиши маълум қилинди[3].

2009-йил июн ойида Севилядаги УНЕСCО йиғилишида Жаҳон мероси қўмитаси Дрезден Элба водийсининг Бутунжаҳон мероси обекти сифатидаги мақомини бекор қилиш тўғрисида (14 овозга қарши 5 овоз ва 2 бетарафлик) қарорни қабул қилди[4][5].

Яна қаранг

Манбалар


Ҳаволалар