Гениста германиcа

Дрок (Гениста) — бурчоқдошлар (дуккакдошлар) оиласига мансуб бута ва чала буталар туркуми. Бўйи 1 м ча, барги оддий, баъзан уч бўлакли, гули зигоморф, сариқ, баъзан оқимтир. Кў-пинча тиканли, 70 тури бор. Улар асосан Ғарбий Европа, Ғарбий Осиё, Африка ва Канар оролларида усади. Уруғдан кўпаяди. Барги, пояси ва гулларидан сариқ бўёқ олинади, қайнатмаси сурги дори сифатида ишлатилади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил