Дуантлар — тезлатгичнинг фаол қисми. Сиклотрон ёки фазотронда тезлатувчи кучланиш беришга ва тезлатишга ноқулай бўлган майдон фазасида зарраларни экранлашга хизмат қиладиган тезлатувчи электродлар. Ташқи кўриниши Д га ўхшагани учун шундай аталади. Силиндр шаклли металл қутини тенг иккига бўлинса, иккита дуант ҳосил бўлади (расмга қ.). Д. (З> ва Д2) юқори частотали генераторга уланади; генератор ҳосил қилган катта кучланишли электр майдони таъсирида ионлар тезланиш олади (ионлар манбаи Д. марказига жойлаштирилади). Д2 дуант Дт дуантга нисбатан мусбат потенси-алли бўлиб, манфий ионларни ўзига тортади ва уларга тезланиш беради. Д. ичида ионларга электр кучи таъсир қилмайди. Ионлар магнит майдони таъсирида айланма ҳаракатланиб, у — ярим давр вактдан кейин яна икки дуант ўртасида пайдо бўлади. у вакт ичида Д. потенсиалининг ишораси ўзга-ради (Д2 манфий, Д) мусбат бўлади), ионлар 2), га тортилиб, яна тезланиш олади. Ионлар Д. орасида кўп марта тезланиш олади. Д. вакуум камерага жойлаштирилади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил