Дубаи Пеарл (арабча: لؤلؤة دبي‎‎) – 73 қаватли, 300 м (984 фт) майдонга эга Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри ал-Суфуҳ йўли (Д 94) бўйлаб жойлашган баланд осмонўпар бино лойиҳаси. Лойиҳа илк маротаба 2002-йилда эълон қилинган[1]. Қурилиш ишлари 2006-йилдан 2022-йилга қадар тўхтатилган. Маълумотларга кўра, 2023-йил 23-январ ҳолатига кўра участкада бузиш ишлари давом этмоқда[2]. Бино пойдевори бир-бирига уланган тўртта аралаш минорадан ва тепа қисми осмонўпар кўприкдан иборат бўлиши режалаштирилган эди. Лойиҳа структураси Дубайда жойлашган э-Cонструcт энгинеэринг фирмаси томонидан амалга оширилган ва 4 миллиард долларга (14,6 миллиард Дҳ14,6 миллиард) баҳоланган. Агар бино тўлиқ қуриб битказилган тақдирда 9 000 нафар кишини, шунингдек, тижорат сектори 12 000 кишини иш билан таъминлаган бўларди.

Дубаи Пеарл
Умумий маълумот
Мақоми Ҳудудда бузиш ишлари давом этмоқда
Координаталар 25°05′55.46″Н 55°09′36.10″Э / 25.0987389°Н 55.1600278°Э / 25.0987389; 55.1600278
Эгаси Пеарл Дубаи ФЗ ЛЛC
Баландлиги
Томи 300 м (984 фт)
Техник ҳолати
Қаватлар сони 73
Бинонинг ички майдони 1,850,000 м2 (19,900,000 кв фт)
Дизайн ва конструксия
Меъмор Счwегер Ассоcиатед Арчитеcт
Қурувчи Ал Ҳабтоор Энгинеэринг Энтерприсес
Леигҳтон Cонтраcторс
Вебсайт
ҳттпс://www.дубаипеарл.cом/

Инвестицион масалалар

Дубай Пеарл лойиҳаси дастлаб Омних Гроуп томонидан 2002-йилда ишга туширилган. Кейинчалик 2007-йилда Теcом Гроуп томонидан сотиб олинган ва ўша йилнинг охирида Абу Даби Ал Фаҳим Гроупга сотилган, бироқ ўшандан буён лойиҳа ишлари тўхтаб қолган[3]. 2014-йилда Ҳонг Конгда жойлашган Чоw Таи Фоок Эндоwмент Индустрй Инвестмент Девелопмент (CТФЕ) лойиҳанинг 1,9 миллиард долларлик улушини сотиб олгани, ўша йил охирида лойиҳани қайта бошлашга ваъда бергани ҳақида хабар берилган эди, аммо ушбу лойиҳа ишлари ҳам амалга оширилмасдан тўхтаб қолди.

Бузиб ташлаш ва қайта қуриш

2016-йилнинг июл ойида баъзи гувоҳлар томонидан Тwиттерда лойиҳа майдончасидаги қурилиш кранлари олиб ташланаётгани ва мажмуа ташлаб кетилганлиги акс этган суратлар ҳақида хабар берилган.

Кейинчалик канадалик тадбиркор Мичаэл Ҳендерсон ўзи асос солган Моон Wорлд Ресорц Инc. томонидан ишлаб чиқилган Ой кўринишидаги 900-фут (270 м)га тенг Моон лойиҳасини таклиф қилган. Бино 4000 хонали меҳмонхона ва 10 000 ўринли майдон, шунингдек, казинони ҳам ўз ичига олади ва ташриф буюрувчиларга ойда юргандек ҳис қилиш имкониятини беради[4].

Манбалар