Dublyaj

Дубляж (франсузча: доублаге), кинофилмлар дубляжи – филмни бир тилдан иккинчи тилга таржима қилиб яратилган янги фонограмма. Диалоглар таржимаси мазмун жиҳатдан тўғри, филм қаҳрамонларининг сўзлашувига – оғиз ҳаракатига мос бўлиши шарт. Таржимон ёки янги матн муаллифи, муҳаррир, режиссёр, актёр, овоз оператори, монтажчи, матн жойлаштирувчидан иборат ижодий гуруҳ амалга оширади. Аввал таржимон дубляж қилинадиган филмни синчиклаб кўриб, ундаги монолог ва диалоглар қайси вазиятда, қандай ҳолатда талаффуз қилинишини, аниқ билиб олиши лозим. Таржимадан сўнг муҳаррир ҳар бир сўзни актёр талаффузига солиштириб таҳрир қилади. Диалог пайтида лаб ҳаракати айтилаётган сўзга мувофиқ бўлиши лозим. Режиссёр филм қаҳрамонлари овозига мослаб актёр танлайди. Ниҳоят актёр овозига турли шовқинлар (автомобил, самолёт, шамол, денгиз тўлқини, ҳайвонлар овози ва бошқалар) қўшиб ёзилади. Мусиқа ва табиий товушлар, одатда, филмнинг аслидан олинади, баъзан янги вариант ҳам тайёрланади. „Ўзбекфилм“да ҳар йили 70–80 филм дубляж қилинади. Р. Аҳмедова, О. Юнусов, Т. Тожиев, О. Бакирова, Д. Исмоилова, М. Раҳимова, Й. Аҳмедов, А. Рафиқов ва бошқалар дубляж санъатига муносиб ҳисса қўшишган.
Адабиётлар
- Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Кинематографияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |